Konigil
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Конигил — 1) Самарқанднинг жануби.-шарқида, Чўпонота тепалиги этагидаги гил кони жойлашган. Бу ердан милоднинг бошидан гил, оқ қум, соф тупроқ, қизил кесак, сариқ тупроқ ва кулолчиликда ишлатиладиган бўлак тупроқлар қазиб олинган. Кондан олинган гил Афросиёб кулолчилигида кенг ишлатилган. Шу боис Кон Самарқанд ҳокимлари томонидан қо'риқланган. Кондан ҳозир ҳам гил олинади; 2) шу кон яқинида, Сиёб (Обираҳмат) ариг'и жойлашган, ко'плаб тарихий воқеалар шоҳиди бо'лган кенг , ко'каламзор мавзе. Самарқанд ҳукмдорлари Конни қўриқхона деб эълон қилиб, ҳар йили ёзда у ерда 1— 2 ой дам олишган. Бу вақтда Конда кўплаб шоҳона шийпон, чойхона, ошхона, чодирлар ўрнатилган, дам олувчилар кўнглини ёзиш учун кўзбойлоқчилар, қизиқчилар, дорбозлар турли ўйинлар кўрсатган. Шунингдек, бу ерда турли оммавий сайил ва тантаналар ҳам ўтказиб турилган.
Жувайнийнинг ёзишича, 1255-йил кузида Масъуд Ялавоч К.да Ҳулокунч зиёфат қилган. 1366-йил Амир Темур ва Ҳусайн ибн Мусаллаб (Амир Ҳусайн) ўз қўшини билан К.ни қароргоҳ тутганда сарбадорлар анвои туҳфалар билан уларнинг ҳузурига келади. Шунда Амир Ҳусайннинг буйруғи билан Мавлонозодадан бўлак барча сарбадорлар ўша ерда қатл этилади. Амир Темур Мовароуннаҳр тахтига ўтиргач, Самарқанд ва унинг атрофини обод қилишга киришади. Чунончи, у К.да Накши Жаҳон деб аталувчи боғ барпо этади (к. Амир Темур боғлари) Амир Темур ўзининг сўнгги зафарли юришидан қайтгач, 1404-йил 6-сентабрда 6 набираси — Улуғбек, Иброҳим Султон, Ийжал, Аҳмад, Сайди Аҳмад ва Бойқароларнинг никоҳ тўйлари муносабати билан К.да ғоятда катта тантана уюштирган. Унда қўшин амирлари, баҳодир жангчилар, табрик учун келган 7 иқлим султонлари ва уларнинг элчилари ҳамда олиму фузалолар, минглаб фуқаро иштирок этган. Буларни жойлаштириш учун кўплаб кўшку айвонлар қурилган, чодирлар ўрнатилган, палосу гиламлар ёзилган, дастурхонга анвои ноз-неъматлар тортилган. Оламнинг ҳар тарафидан ташриф буюрган, тиллари ва либослари турлича созанда ва хонандалар ўз санъатларини намойиш этган. Тантана қатнашчиларига шохрна тортиқлар улашилгач, барча чет эл ҳукмдорлари Амир Темурга садоқат изҳор этиб, унга ҳалол хизмат қилажақларини билдирган. 1411-йил Шоҳрух ўзининг ва ўғли Улуғбекнинг ҳокимиятини тан олмай исён кўтарган амир Шайх Нуриддинни жазолаш учун Ҳиротдан Самарқанд томон қўшин тортиб келиб, К.да тўхтайди. Шундан 6 кун ўтгач, исёнкор Шайх Нуриддиннинг боши кесилиб, унинг К.даги қароргоҳига келтирилади. Тарихий маълумотларга кўра, Улуғбек кичик ўғли Абдулазизнинг хатна тўйини К.да ўтказиб, халққа зиёфат берган. 1461-йил Абулхайрхон Мовароуннаҳрни қўлга кирйтиш мақсадида Дашти Қипчоқдан йўлга чиқиб, К.да тўхтайди. Шунда Самарқанд улуғлари туҳфалар билан тезликда. унинг ҳузурига етиб келишади. Абулхайрхон Хожа Аҳрор валийнинг куёвлари бўлмиш Хожа Абдулаввалга мурид бўлади. Сўнг , у Улуғбекнинг қизи — Робия Султон бегимни ўз никоҳига олиб, Самарқандни Абу Саид тасарруфига топширганча Дашти Қипчокқа қайтиб кетади. 1509-йил Шайбонийхон ўзининг қозоқ хони Қосимхонта қарши зафарли юришидан қайтаётиб, К.да тўхтайди ва турли вилоят ҳокимлари учун тантанали қабул маросими уюштиради. 1511-йил Бобур Самарқандни қамал қилганда унинг қароргоҳи К.да бўлган. "Бобурнома"са айтилишича, Бобур К.да бўлган вақтда мазкур Нақши Жаҳон боғидан номнишон қолмаган экан. Унинг таъкидлашича, дунёдаги энг яхши қоғоз — Самарқанд қоғозини тайёрлашда ишлатиладиган тегирмонларнинг барчаси 1С.дан оқиб келувчи сувлар ёрдамида айлантирилган.
^й.:Низомиддин Ш о м и й , Зафарнома, Т., 1996; Амир Темур жаҳон тарихида, Париж, 1996; Шарафуддин Али Яздий, Зафарнома, Т., 1997; Ахмедов Б. А., Историко-географическая литература Средней Азии ХВИ-ХВ1ИИ вв., Т., 1985; Материали по истории казахских ханств ХВ— ХВИИИ веков, Алма-Ата, 1969.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |