Konservalash
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Консервалаш — озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ муддат сақлаш усули; консерва тайёрлаш. К.нинг моҳияти: маҳсулотларни тез бузадиган микроорганизмлар фаолиятини бутунлай ёки вақтинча тўхтатиш, ферментлар фаолиятини сўндиришдан иборат. Кўп қўлланиладиган усуллари: пастеризация, стерилизация, қуритиш (қоқи қилиш), музлатиш, ачитиш, тозалаш ва дудлаш.
Пастеризация усули билан К.да озиқ-овқат маҳсулотлари (мевалар) зич беркитилган идиш — автоклавларда 85-100° ҳароратда 30-60 мин. қиздирилади. Бунда микроорганизмлар фаолияти вақтинча тўхтайди. Стерилизация усулида маҳсулот (гўшт, балиқ ва бошқалар) солинган идиш 112-120° ҳароратда қиздирилади; шунда ферментлар емирилади, микроорганизмлар ўлади. Консерваларни юқори частотали токлар билан стерилизациялаш усули ҳам бор. Сабзавот ва меваларни тўзлаш биокимёвий жараёнлар натижасида қанд моддаси ва бошқа моддалардан сув кислотаси ҳосил бўлишига асосланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |