Консонанс (лотинча cонсонантиа — уйғунлашган садо, ҳамоҳанглик) — мусиқий товуш (ток)ларнинг баб-баравар садосидаги уйғунлик, шунингдек, мазкур хусусиятга эга бўлган интервал (прима, октава, квинта ва бошқалар) ва аккордлар (асосан, мажор ва минор учтовушликлари). К. мусиқий-ифодавий восита сифатида диссонанспннг аксидир (Ўрта ва Яқин Шарқ мусиқа илмида мулойимат деб аталади). Бу қарама-қаршилик қадимдан амалиётда фойдаланилиб, мусиқа илмида юнон (пифагорчилар, Аристоксен ва бошқалар), мусулмон Шарқи олимлари (Форобий, Ибн Сино ва бошқалар) томонидан тадқиқ этиб келинган. ХХ аср композиторлик ижодиётида ҳамда замонавий мусиқа назариясида К. ва диссонанс тушунчалари бирмунча кенгайган ҳолда ишлатилади ва шарҳланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил