Консой — Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги сой. Кичик Ўрадарёнинг чап ирмоғи. Бойсун тоғлари ён бағирларидан бошланувчи 20 га яқин ирмоғи бор. Ўз. 30 км, ҳавзасининг майдони 247 км². Мавсумий қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Йиллиқ ўртача сув сарфи 0,35 м³/сек. Баҳорда суви кўпаяди, ёзда эса камайиб, Кичик Ўрадарёгача етиб бормайди. К. суви суғоришга сарфланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил