Конста (асл исми: Абдуллаев Шарифжон Шокир ўғли; 1992-йил 9-сентябр, Сирдарё, Ўзбекистон) – ўзбекистонлик репер. Жамиятдаги айрим муаммоларга бағишланган мусиқалари билан омма орасида танилган[2][3].

Конста

Конста
Умумий маълумот
Таваллуди Абдуллаев Шарифжон Шокир ўғли
1992-йил 9-сентябр (1992-09-09) (34 ёш)
Касби Қўшиқнавис, мусиқачи
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон

Ҳаёти

1992-йил 9-сентябрда Гулистон шаҳрида туғилган. Коллежни тугатгач, оиласи билан бирга маълум вақт Гулистон шаҳридаги бозорда ишлаб юрган. Абдуллаев 2012-йили Россияга меҳнат муҳожири сифатида кетган[4].

Ижоди

Абдуллаев илк бор 2011-йилдан бошлаб қўшиқ ёзишни бошлаган[5]. Москвада ишлаб юрган вақтларда Сентр, Гуф ва Птаҳа каби реперларга қарашли студияда ишловчи хоразмлик йигит орқали ўз қўшиқларини ёздирган[5].

2012—2013-йилларда „Кўчалар гувоҳ“ қўшиғи орқали ўз шаҳрида танилган[6]. „Гулим“ таронаси ортидан анча машҳурликка эришган[7]. Блогер Тимур Алихонов билан бирга куйлаган „Бой“ треки эса ижодида кескин бурилиш ясаган. „Эртаси йўқ“, „Ўзбегим“, „Утопия“, „Чумоли“, „Одамлар уча олар“, „Биз йўқ жойда“, „Одамлар нима дейди“ каби жамиятдаги муаммоларга қаратилган қўшиқлар куйлаган[5]. 2022-йил 31-март куни Зарафшон консерт залида биринчи консертини берган[8]. Ижодида асосан ўзбек меҳнат муҳожирининг ҳаёти ва муаммоларига эътибор қаратиб келади[9].

2023-йил 18-апрел куни Конста ижросидаги „Ўзбекистонлик“ филми учун куйланган саундтрек клипи ЁуТубе платформасига жойланган. Клип бир кун ичида 100 000 марта томоша қилинган[10]. Конста томонидан куйланган „Ҳаво“ номли қўшиқ ҳамда клипда Тошкент шаҳри об-ҳавосининг бузилиши, шунингдек, экологик инқироз билан боғлиқ жараёнлар очиб берилган[11][12][13][14][15][16]. Конста 2023-йил 9-сентябр куни „Кулранг“ албомидаги „Жонга тегди“ қўшиғига олинга клипини эълон қилди. Бу қўшиғи орқали Конста бир хил қолипга тушиб қолган телевидение ва санъат ҳақида куйлаган[17].

Албомлари

Номи Чиқарилган йили Албомда жой олган қўшиқлар
Алхимик[18] 2020-йил
  1. Санта
  2. Чекиш ўлдиради (Аббосе билан дуэт)
  3. Умр ўтар
  4. Жиннихона
  5. Учаман
  6. Мўжизалар
  7. Қайиқ (ШерАмиго билан дуэт)
  8. Лайли (Дилноз билан дуэт)
  9. Изладим
Биз йўқ жойда[19] 2021-йил
  1. Утопия
  2. Биз йўқ жойда
  3. Душман
  4. Орзуларинг қани
  5. Одамлар уча олар
  6. Асрагин
  7. Ўзинга ишон
  8. Миллион
  9. Ҳамма нарсам
Инсон[20] 2022-йил
  1. Осон
  2. Нафс
  3. Одамман
  4. Осмондаги ойим
  5. Битта сўз
  6. Жуст бе инсон
  7. Одам бўлиш
  8. Одамча
Кулранг 2025-йил
  1. Кулранг
  2. Ўткинчи
  3. Сенгача
  4. Севгини изланг
  5. Диплом
  6. Гулистоним
  7. Ҳавотир олманг
  8. Но шукур
  9. Самога қарагин
  10. Сахий
  11. Халойиқ
  12. Оқ
  13. Қора
  14. Майли де
  15. Жонга тегди
Қиймат 2025-йил
  1. Қоп-қора
  2. Гап сенда
  3. Дунё
  4. Никоҳ
  5. Хўжа кўрсинга
  6. Қоринча
  7. Исмим Шариф
  8. Хит
  9. Лекин
  10. Ҳаловат (Борий билан дуэт)
  11. Ҳеч ким йўқ
  12. Золим (Борий билан дуэт)
  13. Оилавий рақс
  14. Қизим
  15. Уй (Алинур билан дуэт)
  16. Вазифа
  17. Орзу қиламан

Манбалар

  1. ↑ „КОНСТА - БИОГРАФИЯ“ (2020-йил 9-октябр). 2022-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-декабр.
  2. ↑ „Репер Конста: Рэперман десанг, «Ёу-ёу» қиласанми дейишади. Шоу- бизнес, эстрада 70-80% мусиқаси репдаги 5 та «трек»чалик маъноли бўла олмайди! (+Катта интервью)“ (2022-йил 22-июл). 2022-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-декабр.
  3. ↑ „Ўзбек реп эволюцияси вакиллари: Конста, Тимур Алихонов ва бошқа реперлар ижодини қандай бошлаган?“.
  4. ↑ „Конста рэпер Минор билан муносабатлари қандайлигини айтди“ (2022-йил 24-январ). 2022-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-декабр.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 „Ижодлари ксерокопия эмас“ (2022-йил 1-ноябр). Қаралди: 2022-йил 27-декабр.
  6. ↑ „«Кўчалар гувоҳ» – Констани танитган тарона“. 2023-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-март.
  7. ↑ „Эстрада ўрнини репга бўшатиб беряптими? Маиший мавзулардан узоқ, ижтимоийлашиб бораётган ўзбек репининг бугунги қиёфаси“. 2023-йил 3-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-март.
  8. ↑ „Концерт Конста“ (2022-йил 29-март). Қаралди: 2022-йил 29-декабр.
  9. ↑ „Одамлар ҳеч қачон ўлмайдигандек яшайдилар – Конста қандай китобларни тавсия қилади“ (2022-йил 26-декабр). Қаралди: 2022-йил 29-декабр.
  10. ↑ уз, Дарё „Конста ижросидаги “О‘збекистонлик” саундтреки бир кунда қарийб 100 минг марта ко‘рилди“ (уз-латн). Дарё.уз. Қаралди: 2023-йил 30-сентябр.
  11. ↑ уз, Дарё „Конста экологик муаммоларга бағишланган “Ҳаво” номли қўшиқ ва клипини тақдим этди (видео)“ (уз). Дарё.уз. Қаралди: 2023-йил 30-сентябр.
  12. ↑ „Конста «Ҳаво» номли қўшиғига клип“ (ру-РУ). Бугун.уз (2023-йил 5-июл). 2023-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-сентябр.
  13. ↑ „КРуз.уз |Рәсмий канал“. Телеграм. Қаралди: 2023-йил 30-сентябр.
  14. ↑ „«Не могу вдохнуть полной грудью»: Конста выпустил клип о качестве воздуха в Ташкенте - Срочные новости Узбекистана: Репост.уз“ (ру). Репост. Қаралди: 2023-йил 30-сентябр.
  15. ↑ „«Не могу вдохнуть полной грудью». Конста выпустил клип о качестве воздуха в Ташкенте“ (ру). Газета.уз (2023-йил 25-июн). Қаралди: 2023-йил 30-сентябр.
  16. ↑ „Конста экологик муаммоларга бағишланган “Ҳаво” номли қўшиқ ва клипини тақдим этди – ШоуБиз — Юлдузлар билан ёнма-ён!“. шоубиз.уз. 2023-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-сентябр.
  17. ↑ „Конста телевидение саноати ҳақида “Жонга тегди” клипини э’лон қилди — Тошкент Афишаси“ (уз-Латн). www.афиша.уз (2023-йил 11-сентябр). Қаралди: 2023-йил 13-октябр.
  18. ↑ „Алҳимик. Конста“. 2022-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-март.
  19. ↑ „Биз йўқ жойда. Конста“. 2023-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-март.
  20. ↑ „Инсон. Конста“. 2022-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-март.

Ҳаволалар