Konstansa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Констанса — Руминиянинг жануби-шарқий қисмидаги шаҳар, Констанса жудецининг маъмурий маркази. Атрофидаги курорт раёнлар билан бирга алоҳида маъмурий бирлик сифатида ажратилган. Мамлакатнинг Қора денгиз соҳилидаги муҳим порти (юк ортиб-тушириш йилига 15 млн. т). Констанса ва автомобил йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Аҳолиси 342,2 минг киши (1998). Машинасозлик, хусусан, кемасозлик — етакчи саноат тармоғи. Констанса — жун саноатининг йирик марказларидан. Озиқовқат, тикувчилик, қурилиш материаллари, селлюлоза-қоғоз, мебел саноати корхоналари, иссиқлик электр ст-яси мавжуд. Балиқ овлаш базаси. Археология ва бадиий музейлар, театр бор. Халқаро аҳамиятдаги курорт шаҳар. Констанса ўрнида милоддан аввалги ВИ асргача юнонлар полней бўлган, 1878-йилдан Руминия таркибида. Меъморий ёдгорликлардан антик даврга хос турар жой, базилика қолдиқдари (В—ВИ асрлар), масжидлар сақланган.[1]
Аҳолиси
| Йил | Аҳоли |
|---|---|
| 1853 | 5 200 |
| 1879 | ▲ 10 419 |
| 1900 | ▲ 13 000 |
| 1910 | ▲ 27 000 |
| 1930 | ▲ 59 000 |
| 1950 | ▲ 80 000 |
| 1970 | ▲ 172 000 |
| 1985 | ▲ 319 000 |
| 1992 | ▲ 350 581 |
| 2002 | |
| 2006 | |
| 2007 | |
| 2008 | |
| 2009 |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |