Стефанопулос Константинос

Стефанопулос Константинос (1926, Патрас ш. - 2016) — Греция давлат арбоби. Афина университетининг юридик фтини тугатган. Адвокатлик билан шуғулланган (1954—74), миллий бирлик ҳукуматида савдо бўйича давлат котиби (1974), Греция ички ишлар вазири (1974— 76), ижтимоий таъминот вазири (1976—77), Греция Бош вазири ҳузурида маслаҳатчи (1977—81). 1964, 1974, 1981 йилларда турли партиялардан мамлакат парламенти депутати этиб сайланган. Тикланиш демократик партияси асосчиси (1985), шу партиядан Афина сайлов округи бўйича депутат (1989—94). 1995 й. 8 мартдан Греция Республикаси президенти. 2001 й. март ойида расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлган[1]

Манбалар