КОНСТЕБЛ (Cонстабле) Жон (1776. 11.6, Ист-Бергхолт, Суффолк — 1837. 31.3, Лондон) — инглиз рассоми, реалистик манзара жанрининг йирик намояндаси. Лондондаги Бадииёт акадимясида ўқиган (1800—05; 1829-йилдан Бадииёт акадимяси аъзоси). К. ХВИИИ аср рангтасвирига хос бўлган шартлиликдан воз кечиб, Европа манзара жанрида биринчи бўлиб манзарани кузатишга, асарни тўлиқ натурадан яратишга эришди. Асарларида дадил ва эркин қўйилган бўёқ суртмалари воситасида нурлар жилоси, нурҳаво ҳолати муҳитини ҳосил қидди, табиатнинг яхлитлиги ва моддийлиги ҳиссини акс эттирди ("Флетфорддаги тегирмон", 1817; "Пичанга кетаётган арава", 1821; "Сакраётган от", 1825; "Ғаллазор", 1826; "Детхем водийси", 1828 ва бошқалар). К. ижоди Европа (жумладан, франсуз ва бошқалар)да реалистик манзара жанрининг шаклланишига, пленер санъати ривожига кучли таъсир кўрсатган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил