АҚШ ва Бууук Британиянинг Экатеринбург шаҳридаги бош консуллиги

Консуллик, консуллик ваколатхона – икки давлат орасида алоқалар ўрнатилиши натижаси ўлароқ ташкил этиладиган ваколатхона. К.нинг мақоми икки томонлама битим ёки халқаро ҳуқуқнинг амалдаги нормаларига кўра белгиланади. К.нинг мақоми, одатда, дипломатик вакилликка тенглаштирилади. К.нинг жойлашган ўрни, баъзи ҳолларда эса, унинг ходимлари сони, К. ўз фаолиятини амалга оширадиган округ ҳам қабул қилувчи давлат вакиллари билан келишилади. К. округи – қабул қилувчи давлатдаги, ҳукуматлар ўртасидаги битимга мувофиқ консул ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажарадиган ҳудуд. Бир қатор ҳолатларда К. округи энг имтиёзлаштирилган ҳолат шароитлари қўлланиши туфайли аниқланиши мумкин. Алоҳида К. мавжуд бўлмаган ҳолларда элчихонада қабул қилувчи давлат пойтахти ёки бошқа ерларда К. вазифаларини бажариш учун К. бўлими ташкил этилади. Элчихонанинг К. бўлимида ишлаш учун элчихонанинг дипломатик ва маъмурий-техник ходимлари ажратилади, улар элчихонага тегишли бўлганлиги учун ўз макрмини сақлаб қоладилар.[1]

Консулликни элчихонадан фарқи

Элчихона биринчи навбатда сиёсий масалаларни ҳал қилиш (музокаралар, удҳбу давлат ҳақида ахборот йиğиш каби) билан шуģулланса, консуллик эса маҳаллий ҳокимлик билан алоқа ўрнатиш, ўз фуқороларига хизмат кўрсатиш, уларни муаммоларини қонун доирасида ҳал қилиш, ҳужжатларини расмийлаштириш (виза, паспорт, нотариал ҳужжатлар, маълумотнома ва б.). Элчихоналарда одатда ҳужжатларни расмийлаштирувчи ва виза берувчи консуллик бўлимлари фаолият юритади.

Бош консуллик

Франсиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консуллиги

Консуллик муассасаларининг қуйидаги турлари мавжуд:

  • бош консуллик,
  • консуллик,
  • вице-консуллик,
  • консуллик агентлиги.

Бу ҳолатларда ушбу муассасаларнинг мақомида ҳеч қандай фарқ йўқ. Ҳозир дунёдаги консуллик муассасаларининг аксарияти консуллик бош консуллиги мақомига эга. Пойтахт шаҳарларида алоҳида консуллик муассасаси мавжуд бўлмаслиги мумкин, фақат элчихонанинг консуллик бўлими фаолият юритиши мумкин. Консуллик бўлими мустақил муассаса эмас, олий орган консуллик бўлими бошлиғи эмас (у консуллик бошлиғи деб аталиши мумкин, аммо бу нотўғри бўлса-да) балки элчи юқори лавозим ҳисобланади. Шу билан бирга, консуллик бўлими ходимларига консуллик эмас, балки дипломатик (яъни кенгроқ) имтиёзлар ва иммунитетлар қўлланади.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил