Консуллик иммунитети – консуллик муассасасига, шу муассаса ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига бериладиган имтиёз ва афзалликлар. Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставига биноан, мазкур шахслар Консуллик муносабатлари тўғрисидаги 1963-йилги Вена конвенсиясида, Ўзбекистон Республикаси билан консулхона жойлашган давлат ўртасидаги шартномаларда, шунингдек, халқаро ҳуқуқнинг умумий меъёрларида назарда тутилган имтиёзлар ва иммунитетлардан фойдаланади (77-модда).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил