Контрабанда (контр... ва итал. бандо — ҳукумат фармони) — мамлакатга олиб келиш ва олиб кетиш тақикланган товарлар, қимматбаҳо буюмлар, валюта бойликлари ва бошқаларни давлат чегарасидан қонунга хилоф (яширинча) усулларда ўтказиш, шунингдек, тақиқланган молларни олиб ўтиш учун ноқонуний ҳаракатлар қилиш. Божхонадан ўтказилмаган, хусусан, божхона назоратидан ташқари яширинча, топиш қийин бўлган воситалар орқали ёки ҳужжатлар (декларация)да кўрсатилмаган моллар нокрнуний олиб ўтилган ҳисобланади. Бундай ноқонуний ўтказиладиган молмулкнинг ўзи ҳам К. дейилади. К. қонун билан жазоланади. Халқаро қонунларга кўра, К. товарлари мусодара қилинади, айбдорлар жарима тўлайди ёки жиноий жавобгарликка тортилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил