Kontrabas
Qiyofa
Контрабас (италянча: „cонтрабассо“) — скрипкалар оиласига мансуб созларнинг энг каттаси (бўйи 2 м гача), энг паст овозли торли-камонли мусиқа чолғуси. ХВИИ аср ўртасида италян мусиқа устаси М.Тодини ихтиро қилган. Кварта оралиғида созланадиган 4 тори бор (Е,— А,—Д—Г). Контрабас кўпроқ оркестр ва ансамблда, баъзан якканавоз соз сифатида қўлланади. Машҳур виртуозлар — Ж.Боттезини (Италия), Э.Нанни (Франсия), С.Кусевицкий, Р.Азархин (Россия) ва бошқалар. Бошқа мусиқа асбобларининг энг йўғон овозли турлари ҳам контрабас деб аталади (масалан, туба-контрабас, тромбон-контрабас, балалайка-контрабас). Ўзбек халқ чолғулари оркестри учун қайта ишланган созлар орасида дутор-контрабас, ғижжак-контрабаслар мавжуд[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |