Контрапост (итал. cонтраппосто — тескари, акс) — тасвирий санъатда тасвирлаш усули. К.да тананинг бир қисми иккинчи бир қисмига кескин қарама-қарши (контраст) хрлатида тасвирланади. Мас, тананинг юқори қисми бурилган ҳолатда, қуйи қисми эса тўғридан кўриниши ҳолатида ифодаланади. Бунда К. шакл (тана)нинг умумий мувозанатини бузмаган ҳолда шакл маромини ривожлантириб, уни ҳаракати ёки таранглигини 3 ўлчамдаги тасвирини беради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил