Kontrapunkt
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Контрапункт (лот. пунcтум cонтра пунcтум — нуқтага қарши нуқта) — 1) кенг маънода — полифониянит айнан ўзи, кўп овозли мусиқа тизимининг асосий турларидан бири, овозларнинг ўзаро тенглигига асосланади; 2) тор маънода — икки ва ундан ортиқ мустақил ва тугал куйларнинг бирданига ёки кетма-кет садоланиши, уларнинг муайян мусиқий-эстетик қоидаларга биноан бирикиши. Контрапунктнинг оддий ва бир неча мураккаб турлари мавжуд. Агар бошланғич куйлар бирикмаси бир ёхуд бир неча ҳосила бирикмаларини юзага келиши учун имконият берса-мураккаб контрапункт, контрапункт таркибидаги куйлар ўрин алмашувчан бўлса силжувчан контрапункт, куйлар охиридан олдига қарата баён этилса айланувчан контрапункт деб аталади; 3) полифониянинг илк кўринишларидан бири. Унда турли овозларда давомийлиги жиҳатидан ўзаро тенг бўлган товушлар бирданига янграб, бир хил нота белги (нуқта)лар билан ёзилади (номи шундан); 4) мазкур соҳаларни амалий-ижодий ва назарий жиҳатдан ўрганувчи таълимот ва ўқув фани.
Адабиёт
- Танеев С, Подвижной контрапункт строгого писма, М., 1959; Қурбонов Т., Полифония, Т., 1991.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |