Контроллер (инг. cонтроллер — бошқарувчи) — электр двигателларни ишга тушириш (юргизиб юбориш), тезлигини ростлаб туриш, реверсирлаш (двигател ўқининг айланиш йўналишини ўзгартириш) ва тўхтатиш учун мўлжалланган паст кучланишли электр аппарат. Тузилиши жиҳатдан кўп поғонали ясси, барабанли ва кулачокли алмашлаб улагичлардан иборат. Одатда, К. даста ёки залвар масса (маховик) ёрдамида қўлда бошқарилади; агар маълум масофадан туриб бошқариладиган бўлса, сервомотор қўлланади. К. ёрдамида бошқариш занжиридаги, куч занжирларини бириктириш схемаларидаги ва электр двигателларни уйғотиш занжирларидаги электр қаршилик ўзгартирилади. К.лар электроника (жумладан, компютерлар)да ҳам қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил