Konvin
Конвин, 1997-йилгача Ғазалкент вино комбинати – вино саноатининг йирик корхонаси. Узум виноси, ароқ, ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаради[1]. Корхонанинг асосий иншоотларига ароқ ва алкоголли ичимликларни қуйиш учун учта линия, коняк спиртини дистиллаш учун учта линия ва сув-спиртли аралашмани ишлаб чиқариш қурилмаси киради. Шунингдек, компания узумни соатига 30 тонна ёки йилига 2500 тонна қайта ишлаш қувватига эга бўлган узумни дастлабки ишлов бериш сехи, қуввати йилига 8,0 минг декалитр бўлган коняк спиртини дистиллаш сехи мавжуд[2].
| Тури | завод |
|---|---|
| Саноат | Озиқ-овқат саноати |
| Мақоми | амалда |
| Ишга тушган санаси | 1953-йил |
| Жойлашуви | Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳри Марказий маҳалласи Ғазалкент кўчаси |
| Ҳудудий хизмати |
|
| Хўжайинлар | Қамхар МЧЖ (67,3%) |
| Директор | Абдуғафур Акрамов |
| Тил(лар)и | ўзбек |
| Вебсайти | аоконвин.уз |
Тарихи
1953-йил „Янги йўл“ артели (1930) қошида вино заводи сифатида ташкил қилинган. 1956—1981-йилларда Тошкентвино комбинати филиали. 1981-йилдан мустақил вино заводи. 1986-йилда завод Ғазалкент ижара-тажриба озиқ-овқат комбинатига айлантирилди.
Мустақилликдан кейин Ўзмевасабзавотузумсаноатхолдинг компанияси таркибига киритилган. 1997-йилда комбинат негизида Конвин Ўзбекистон—Америка қўшма корхонаси ташкил топди[1].
Маҳсулотлари
Ғазалкент вино комбинати жараёнида маркали оқ ва қизил винолар тайёрлашда янги икки босқичли бижғитиш технологиясидан фойдаланилади. Корхонада „Оқтош“, „Сижжак“, „Ўзбекистон портвейни“, „Наврўз“, „Хумсон“, „Кагор“, „Алеатико“ винолари, „Чатқол“, „Чимён“, „Принс“, „Славная“, „Истоки Чаткала“, „Голд Стар“ арақлари ва „Ўзбекистон“, „Хумор“, „Арсенал“, „Горняк“, „Конвин“, „Элегия“ ликёр-арақ маҳсулотлари тайёрланади[1].
2021-йил ҳолатига кўра, корхона 34 турдаги ароқ маркаларини ишлаб чиқаради[2].
Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари
2004-йилда 1,3 минг дал вино ва 179,7 минг дал арақ-ликёр маҳсулотлари ишлаб чиқарилди[1]. Маҳсулотлари чет элларга (Япония, АҚСҲ, Франсия) экспорт қилинади[1].
2020-йилда умумий ишлаб чиқариш 376 минг декалитрни ташкил этди, шундан 273 минг декалитр ёки 73% ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришга, шу жумладан „Кент“, „Бест“, „Випмен“, „Воздуҳ“ ва бошқа брендларга тўғри келади.
Эгалиги
2021-йил 11-февралдаги ПФ-6167-сонли Президент фармонида „Конвин“ АЖдаги 51,0 фоиз давлат улуши хусусийлаштирилиши белгиланган[3]. 2021-йилнинг 17-июлида Узассец инвестиция компанияси томонидан КПМГ компанияси иштирокида хусусийлаштиришга чиқарилди[2].
2022-йил 14-январда „Конвин“ АЖнинг 51,0 фоиз аксиялар пакети ёки 549 952 дона оддий аксияси 4,5 млрд сўмга Тошкент республика фонд биржасида сотилди. Бунда бир дона оддий аксия учун 8 183 сўмдан тўланди. Харидор Тошкентнинг Қамхар ароқ бизнеси компанияси бўлди. 2022-йилнинг 10-февралида Конвиннинг аксиялари назорат пакетига эгалик қилувчи Қамхар МЧЖ бошқа аксиядорларга бир дона оддий аксия учун 8 183 сўмдан сотиб олиш бўйича оммавий офферта билан чиқди[4][5].
2023-йил 27-июндаги аксиядорлар умумий йиғилиши қарори билан компания мулкчилик шакли аксиядорлар жамиятидан мас’улияти чекланган жамиятга айлантирилди ҳамда оддий ва имтиёзли аксияларини 2023-йил 2-июлдаги компания аксиялари билан тузилган охирги биржа битими нархида – 8 500 сўмдан сотиб олишини маълум қилди[6][7]. 2024-йил 7-октябрдан компания аксиялари фонд биржа савдосидан олинди ва компания делистинг қилинди[8].
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ўзбекистон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Иқтисодиёт ва молияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Ғазалкент вино комбинати“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 11-жилд (Қизилқумит — Ҳўрмуз). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2005 — 608-бет.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „“Конвин” АЖ устав капиталидаги 51 фоиз давлат улуши сотувга қо’йилди“. Спот.уз. Афиша Медиа (2021-йил 17-июл). Қаралди: 29-май 2025-йил.
- ↑ „“Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида” ги ПФ-6167-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони“. лех.уз. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (2021-йил 11-феврал). Қаралди: 29-май 2025-йил.
- ↑ „Объявление“. Тошкент: Тошкент республика фонд биржаси (2022-йил 10-январ). Қаралди: 29-май 2025-йил.
- ↑ „Столичная водочная компания «Қамхар», купившая 14 января у Инвестиционной компании «УзАссец» 51% акций АО «Конвин» (Ташкентская обл.) за 4,5 млрд. сум, объявила оферту - предложение о выкупе акций у остальных акционеров АО по 8183 сум за 1 акцию“ (Русча). CорпИнфо. Қаралди: 29-май 2025-йил.
- ↑ „Ҳурматли акциядорлар!“. Тошкент: Тошкент республика фонд биржаси (2023-йил 10-июл). Қаралди: 29-май 2025-йил.
- ↑ „АО «Конвин» (Таш. обл.), в связи с принятием 27 июня т.г. решения ОСА (кворум - 94,30%) о преобразовании в ООО, объявило о выкупе простых и привилегированных акций АО по цене 8500 сумов“ (Русча). CорпИнфо. Қаралди: 29-май 2025-йил.
- ↑ „Делистинг“. Тошкент: Тошкент республика фонд биржаси (2024-йил 8-октябр). Қаралди: 29-май 2025-йил.