Кўния — Туркиянинг жан. қисмидаги шаҳар. Ликаон текислигида. Кўния элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 761 минг кишидан зиёд (2000). Транспорт йўллари тугуни. Қишлоқ хўжалиги раёни маркази. Ғалла ва жун билан савдо қилинади. Озиқ-овқат, тўқимачилик, семент саноати корхоналари, трактор заводи бор. Гилам тўқилади. Шаҳар яқинидан симоб ва магнезит қазиб чиқарилади.

К. илк бор қад. Фригия давлати шаҳарлари қаторида Иконий номи билан тилга олинган. Милоддан аввалги И аср — милодий ИИИ асрларда Рим империяси, сўнгра Византия таркибида бўлган. ХИ аср охирлари — ХИВ аср бошларида Кўния султонлиги пойтахти, ХВ аср охиридан Усмонли турк салтанатига қўшиб олинган. Меъморий ёдгорликлардан Сирчали (1243), Соҳибота (126283, Қоратой (1252), Инжа Минор (1258) мадрасалари, Султонхон карвонсаройи (1229) ва бошқа бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил