Кора (юн. коре — қиз) — узун либосли тик турган қиз ҳайкали. К. қад. юнон санъатига хос бўлиб, илк бор иония ҳайкалтарошлигида милоддан аввалги ВИ асрнинг 2-ярмида пайдо бўлган. К. қиёфасида муҳрланган лаҳза ва умумлашма шакл билан нафис ишлов берилган мармар сирти (соч турмаги, либосдаги бурмалар) уйгунлашган. К.нинг айрим бўлаклари (кўз, кийим) кўпинча бўялган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил