Kord
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Корд (франс. Cорде — арқон, чилвир) — 1) пахта ва кимёвий толалардан тайёрланадиган пишитилган мустаҳкам ип. Резина саноатида ярим фабрикат сифатида ишлатиладиган буюмлар, автокорд, кордшнур ва бошқа тайёрлашга кетади. Пахта К.и — пахта толасини йигириб, пишитиб ва арқоқ ипли қилиб тўқилган материал. Сунъий (вискоза) К. — вискоза толасидан тайёрланади; пахта К.га нисбатан юпқа ва енгил материал. Иссиққа чидамли, лекин намликка унча чидамайди. Кимёвий (полиамид) К. — пишиклиги, юпқалиги, майинлиги ва иссиққа чидамлилиги билан пахта ва вискоза К.идан устун туради. Уни олишдаги асосий хом ашё — капролактам смоласи; 2) махсус ўрилиш билан тўқилган жун мато; ўнгида 3–8 мм кенгликдаги бўйлама йўллари (бўртмалари) бўлади. Ундан кўйлак, костюм ёки палто тикилади, энг оғир ва дағали эса енгил автомобиллар ўриндиғига жилдлар тикиш учун ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |