Шимолий Корея (корейсча: Чосон — Тонгги тароват) — Шарқий Осиёдаги мамлакат. Асосан, Корея ярим ороли ва унинг материкка туташган қисмида ҳамда 3,5 мингга яқин оролда жойлашган. Кореяни шарқдан Япон денгизи, ғарбдан Сариқ денгиз ўраб олган, жанубда Корея бўғози уни Япониядан ажратиб туради. Денгиз чегаралари 8,7 минг км. Шимолида Хитой ва Россия Федерацияси билан чегарадош. Қуруқлик чегаралари 1,3 минг км. Майдони 219 минг 20 км², аҳолиси 69,87 млн. киши (2001).

Ярим оролнинг шимол қисмида ва қисман материкда Корея Халқ Демократик Республикаси, ярим оролнинг жануб қисмида Корея Республикаси жойлашган.

Аҳолиси

Корея — бир миллатли мамлакат; аҳолисининг 99% дан ортиғи корейслар. Диндорлари буддавийлик, конфуцийликка ва, қисман, христиан динига эътиқод қилади. Расмий тили — корейс тили.

Табиати

Шарқий қирғоғи тоғлик. Кемачилик учун энг қулай бухталари шимол қисмида. Табиий гаванлари жануб қирғоқда. Ғарбий соҳили, асосан, текислик, аммо кўп бўлакка бўлинган. Кореянинг аксари қисми тоғлик. Шимолида Шимолий Корея тоғлари (баландлиги 2744 м гача) ва катта ясси тоғлар, Корея ярим оролнинг шарқида Шарқий Корея тоғлари, жанубда шу тоғларнинг жануб-ғарбий тармоқлари, 36° шаҳри к.дан жанубда эса Жанубий Корея тоғлари бор. Корея ҳудудининг 1/4 қисмини пасттекислик ва текисликлар ташкил этади. Корея, асосан, токембрий гранитлари, гнейслар ва метаморфик сланец қатламларидан иборат. Кореяда 100 га яқин темир руда кони, полиметалл конлари, волфрам, хром, кобалт, никел, олтин ва кумуш рудаси конлари, бундан ташқари, графит, магнезит, тошкўмир каби норуда қазилма конлари ҳам бор.

Иқлими

Денгиз иқлими, шимолда ўзгарувчан, кўп қисмида мўътадил, жанубда субтропик. Энг иссиқ ой (авг.)нинг ўртача температураси 22—26°, январники — 21° дан +4° гача, тоғларда — 40° гача. Ўртача йиллик ёгин 700–1500 мм. Дарё кўп, аммо кичик, қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Асосий дарёлари: Амноккан, Туманган, Нактонган, Тедонган ва Ханган. Йирик дарёларининг қуйи оқимидагина кема қатнайди. Қўнғир ўрмон тупроғи, кизил, сариқ, унумдор аллювиал тупроқлар учрайди. Ер юзасининг 70%дан кўпроғи ўрмон ва бутазорлар билан қопланган. Тоғ этақларида шумтол, каштан, юқорироғида қорақарағай, қарағай, кедр ва бошқа ўсади. 300 м гача баланд жойларда доим яшил ўсимликлар бор. Ҳайвонлардан йўлбарс, қоплон, қора ва қўнғир айиқлар, буғу, паррандалардан эса тустовуқ, ўрдак ва бошқа яшайди. Балиқнинг 75 тури мавжуд.

Тарихи

Корея ярим оролида одамлар сўнгги палеолит давридан яшайди. Милоддан аввалги 5— ИВ асрларда ташкил топган Чосон биринчи корейс давлатидир. Милоддан аввалги 109 йилда Хан давлати (Хитой) Чосонни босиб олди. Хитой босқинчиларига қарши кураш давомида (милоднинг бошларида) Когурё, Пекче, Силла ва бошқа давлатлар пайдо бўлди. Милодий 313 йилда Когурё хитойларни батамом суриб чиқарди ва ҳар жиҳатдан ривожланган қудратли даштатга айланди.

Бу даврда деҳқончилик, металл қуйиш ва ишлаш, тўқимачилик, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ва ҳоказолар ривожланди. ИХ асрда тарқоқлик даври бошланди. 935 йилда Корё (Корея номи шундан) давлатининг асосчиси Ван Гон мамлакатни бирлаштирди. Х аср охирларига келиб марказлашган давлат пайдо бўлди. 1231-йил мўғул қўшинлари Кореяга бостириб кирди ва Юан империясини тузди. ХИВ аср ўрталарида Корё унга бўйсунишдан бош тортди. 1359—1362 йилларда хитой истилочилари босқинини қайтарди. 1392-йил лашкарбоши Ли Сон Ге Корёга ван қилиб тайинланди, Ли сулоласи (1392—1910)га асос солинди. Корё давлати Чосон номини олди, пойтахти эса Кегёндан Хансон (ХИХ аср охиридан Сеул)га кўчирилди. ХВ аср ўрталарида иқгисодий ва маданий жиҳатдан юксалди.

Япон ва манжур босқинчилари ҳужуми даврида (ХВИ аср охири — ХВИИ аср нинг 1-ярми) давлатнинг аҳволи оғирлашди. 1592—1598 йилларда Чосон халқи ўз озодлиги учун курашди ва япон босқинчиларини мамлакатдан қувиб чиқарди. Манжурларнинг 1627 ва 1636-йиллардаги босқинчилик урушлари натижасида мамлакат анча вайрон бўлди. ХВИИИ аср охиридан меҳнаткашларнинг ҳукмдор табақага қарши йирик қўзғолонлари бўлиб ўтди. ХИХ аср нинг 60-йилларида халқ оммасининг эрксеварлик қарашларини ифода этган Тонҳақ диний мазҳаби вужудга келди. 60—70-йилларда Япония Кореяни асоратли Канхва шартномасини тузишга мажбур қилди. Сўнгра АҚСҲ, Буюк Британия, Германия, Россия, Франсия ва бошқа давлатлар ҳам Корея билан шундай битимлар тўзишди. 1904—1905 йиллардаги рус-япон уруши даврида Япония Кореяни босиб олиб, мамлакат устидан назорат ўрнатди. Корея аҳолиси япон босқинчиларига қарши қаттиқ кураш олиб борди. Япон ҳукмронлиги жорий этилган давр (1910—45)да Корея Япониянинг хом ашё макони ва бозорига айлантирилди, ниҳоят, Корея Япония империяси таркибига қўшиб олинди.

1917-йилда иш ташлаш, талабаларнинг норозилик ҳаракатлари бўлиб ўтди. 1919-йил март — апрелдаги умуммиллат қўзғолонида ишчилар, деҳқонлар ва маҳаллий савдо-саноат доиралари (жами 2 млн.дан ортиқ киши) фаол қатнашди. Бу воқеалардан чўчиган япон маъмурлари ўша йил августда "ўз-ўзини бошқариш тизими"ни жорий этиш ва бошқалардан иборат ислоҳот дастурини эълон қилди. Саноатнинг ўсиши ишчилар сафининг кенгайишига сабаб бўлди. 20-йиллардан касаба уюшмалари ва бошқа оммавий жамоат ташкилотлари вужудга кела бошлади. 1925—28 йилларда ишчилар 349-марта иш ташлади ва кўпи уларнинг ғалабаси билан тугади.

1929—1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий бўҳрони даврида деҳқонлар, майда ва ўрта тадбиркорларнинг аҳволи оғирлашди. 1930—1932 йилларда 517-марта ишчиларнинг иш ташлаши, 237-марта деҳқонлар қўзғолони, ўқувчи ёшларнинг намойишлари бўлиб утди. Иккинчи жаҳон урушида Корея халқи япон мустамлакачиларига қарши курашди. Бу урушда Япониянинг мағлубияти натижасида унинг Кореядаги ҳукмронлиги барҳам топди.

1945-йил августда Кореянинг 38-параллелдан шимол қисми Совет Армияси томонидан озод қилинди. Шу йил сентабр ойининг бошларида АҚСҲ қўшинлари Кореянинг жанубни ишғол қилди. Иттифоқчиларнинг қарорида 38-параллел Совет ва Америка қўшинлари ўртасидаги чегара чизиғи бўлиб қолиши белгиланган эди. 1945-йил декабрдасобиқ СССР, АҚСҲ ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирларининг Москва кенгаши Кореяни васийликка олиш ҳақида қарор қабул қилди (гоминданчилар ҳукмронлигидаги Хитой ҳам кейинчалик шу қарорга қўшилди). Кенгаш Кореяни ягона демократик мустақил давлат сифатида қайта тиклашни назарда тўтиб, Кореянинг муваққат марказий ҳукуматини тузиш фикрини билдирди. Аниқ тақлифларни тайёрлаш Совет ва Америка қўмондонлиги вакилларидан иборат қўшма комиссияга топширилди. Комиссия 1946—1947 йиллар мобайнида ишлади, аммо кескин ихтилофлар сабабли ўз зиммасидаги вазифани бажара олмади.

1948-йил 15 августда Сеулда Корея Республикаси (КР), 9-сентабрда Пхенянда Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) тузилганлиги расмий равишда эълон қилинди. 1948-йил сентабрда Совет Иттифоқи КХДР Олий халқ мажлисининг мурожаатини қондириб, ўз қўшинларини унинг ҳудудидан олиб чиқиб кетди. АҚСҲ Жанубий Кореядаги қўшинларини 1949-йил ўрталарида олиб кетди.

Мамлакатни бирлаштириш борасида КХДР билан КР ўртасидаги кескин ўзаро қарама-қаршилик оқибатида иккала томоннинг айби билан кўп марталаб қуролли тўқнашувлар бўлди. Бу можаролар 1949-йилнинг 2-ярмидан бошлаб, айниқса, шиддатли тус олди, натижада, 1950-йилда тўла миқёсли уруш ҳаракатлари бошланиб кетди. Ўша йили 25-июнда БМТ Хавфсизлик Кенгашида СССР вакили қатнашмаган пайтда КХДРни КРга қарши тажовўз қилишда айбловчи қарор қабул қилинди ва 2 кундан кейин БМТ га аъзо давлатларни КРга шошилинч ёрдам беришга чақирувчи яна бир қарор қабул этилди.

Халқаро кучлар томонидан КХДРга тахликали хавф туғилгач, Хитой халқ кўнгиллилари (салкам 1 млн. киши) Шимолий Кореяга ёрдамга келди. Шиддатли жанглардан кейин 1951-йил ўрталарида иккала томон урушда ғалаба қозониш имкони йўклигини англаб, мудофаага ўтди ва музоқара бошлашга мажбур бўлди. 1953-йил 27-июлда Кореяда яраш тўғрисида битим имзоланди. КХДР билан КР ўртасида 4 км кенгликда қуролсиз минтақа ўрнатилди.

Уч йиллик уруш мамлакатни абгор қилди, унинг иқтисодиётига катта путур етказди. Миллионлаб кишиларнинг оилалари бўлиниб кетди. Бу биродаркушлик уруши Шимолий билан Жанубийнинг ажралишини янада кучайтирди.

1970-йилларнинг бошларидан КХДР билан КР ўзаро муносабатларни тартибга солиш йўлларини излаш ва мамлакатни қайта бирлаштиришга эришиш мақсадида мулоқот қилиб келди. 1991-йил сентабрда иккала корейс давлати БМТга қабул этилди. Ўша йил декабрда КХДР билан КР ўртасида ярашиш, ҳужум қилмаслик, ҳамкорлик ва мол айирбошлаш ҳақида битим, 1992-йил февралда Корея ярим оролнинг парчаланмаслиги тўғрисида Қўшма декларация имзоланди. Ниҳоят, 2000-йил июнида КР президенти КХДР га ташриф буюрди ва Шимолий билан Жанубий ўртасида илиқ муносабатлар ва ҳамкорлик бошлашга қарор қилинди.

Фани ва илмий муассасалари

Корея — қадимдан илм-фан юксак даражада ривожланган мамлакат. ВИ—ВИИ асрлардаёқ астрономия ва метеорология кузатувлари олиб борилган, мураккаб иншоотлар қурилган. 632—647 йилларда Ша-рқий Осиёда энг қад. расадхона минораси — Чхомсонде барпо этилган. 718 йилда Кореяда соат кашф қилинган. 682 и. Силлада "Кукҳақ" давлат олий билим юрти очилган ва 717 йилдан тиббиёт, мат., 794 йил дан астрономия ўқитила бошлаган. ХИ—ХИИИ асрларда чинни идишлар ва асбоблар ишлаб чиқариш ривожланган. Шу даврда корейслар хитой ксилографиясини ўрганиб, шу усулда 6 минг жилддан иборат будда қонунини нашрдан чиқарди. 1234—41 йилларда босмахоналарда металл ҳарфлар ишлатила бошлади.

ХВ аср ўрталаридан амалий фанлар ривожланди. Корея олимлари "Деҳқончилик илми" номли асарда ўша давр агрономия билимлари ҳақида маълумот берганлар. Ян Сон Жи ва бошқа-Корёнинг тарихий геогр. ҳаритасини тузишди (1451). 1445-йил тиббиёт энсиклопедияси нашр этилди. ХВ—ХВИИ асрларда табиий-илмий асарлар, жумладан, турли соҳа энсиклопедиялари пайдо бўлди. ХВ—ХВИ асрларда ҳарбий техника соҳасида катта муваффақиятларга эришилди. Ли Сун Син қарбий кемалар, артиллерия қуроллари тузилишини такомиллаштирди. ХИХ аср да мат., астрономия ва терапияга оид илмий асарлар яратилди. Кореяда фалсафа, тарих, тилшунослик фанлари ҳам қад. анъаналарга эга. Кореяни Япония босиб олганидан кейин илм-фан ривожи тўхтаб қолди.

Адабиёти милоднинг аввалида қад. Корея фолклоридан ривожлана бошлаган. ХИХ аср охиригача бадиий асарлар корейс тилида ва ханмун — хитой адабий тилининг корейслаштирилган шаклида яратилган. Хитой иероглифи, кейинроқ корейс алифбосида ёзилган "Она-ватан қўшиқлари" (ВИИ—ХИ асрлар) Корея адабиётининг қад. намунасидир, 11 — ХИВ асрларда унинг давоми — "Коре қўшиқлари" яратилди. Шеъриятнинг вужудга келишида Чхве Чхи Вон (857) муҳим рол ўйнади. Ли Ин Но уни янада ривожлантирди. Бадиий наср аста-секин тарихий адабиётдан ажралиб чиқди. Новелла жанрига Ким Си Сип (1435— 93) асос солди. 1487-йил Со Го Жон (1420—88) 130 китобдан иборат "Шарқ антологияси"ни тузди. Лим Же (1549— 87) сатирик қиссалар ёзди. ХВИ—ХВИИ асрларда табиат гўзалликларини мадҳ этувчи ва фалсафий шеърият равнак, топди. ХВИИ—ХИХ асрларда корейс тилида кўплаб қиссалар ёзилди, дастлабки романлар пайдо бўла бошлади, янги наср шаклланди. Дастлабки эркин шеърларни Чхве Нам Сон ва Ким Ок ёзди. Япония хукмронлиги даврида адабиётнинг тараққиёти вақтинча тўхтаб қолди; кўпгина ёзувчилар қатагонга учради. 1919-йил қўзғолони бостирилгандан кейин ҳар хил декадентлик йўналишлари кўпайди. Реалистик романлар пайдо бўлди (1934). Япон реаксияси кучайган даврда тарихий роман жанри оммалашди (30-йилларнинг 2-ярми). Японияга қарши халқ лашкарлари учун жанговар инқилобий шеърлар, қўшикдар ва кичик песалар яратилди (1930-40).

Меъморлиги

Неолит давридан ярим ертўла қолдиклари, милод бошларидан сағаналар, дахмалар, ВИИ асрдан Кёнжу яқинидаги Чхомсонде расадхонаси қолган. ВИИИ асрдан шаҳарлар, шу жумладан, пойтахт — Кёнжу жадал қурила бошлади, ибодатхона мажмуалари, пагодалар (ғор шаклидаги Соккўрам ибодатхонаси, Пулгукс мажмуаси) барпо этилди. Коре давлати даврида мураккаб шаклли, нақшин пагода ва монастирлар қад кўтарди, дунёвий иншоотлар (ҳукмдорларнинг саройлари) бунёд этилди. Ли сулоласи замонларида қурилган муҳташам мажмуалар ёғоч ҳамда тош ўймакорлиги ва наққошлиги усулида безатилди. Диний иншоотлар ҳашамат билан зийнатланди. Халқ эса тош, лой ва ёғочдан ясалган пастқам уйларда яшарди. Иморатларни жанубга, яъни офтобга қаратиб қуриш урф бўлди. Япония мустамлака ҳукмронлиги даври (1910—45)да Европа ва Япония меъморлиги руҳида иморатлар қурилди.

Тасвирий санъати

Корейслар қад. замонлардан рангтасвир билан шуғуллана бошлаганлар. Неолит даврига мансуб сопол идишлар қолдиқлари топилган. Металл қуроллар ва гулли сопол идишлар милоддан аввалги И асрга тааллуқли. Милоднинг бошларида Кореянинг бадиий маданияти анча ривожланиб, Япония санъатига таъсир ўтказди ва ўз навбатида Хитой санъати таъсиридан баҳраманд бўлди. ИИИ—ВИИ асрларда дахмалар кўпинча ер ости иншооти тарзида қурилар, девор ва шифтларда афсоналар мазмунидаги базми жамшид, тантанали маросим саҳналари тасвирланарди. Амалий безак санъатида чавандозлар, уйчалар, ҳукмдорларнинг олтин тожлари ясалди. Ҳайкалтарошлик ривож топди. Тош ва металларни йўниб ишлаш, шойи тўқиш, туш ва бўёқ билан рангбаранг расмлар солиш авж олди. Сопол ва чинни буюмлар кўплаб ишланди. Ли сулоласи даврида сарой ан-самбллари вужудга келди.

Ўзига хос рассомлик академияси — Тохвасо (ХИВ аср) тасвирий санъатнинг ривожланишида катта рол ўйнаган. ХВ—ХВИИ асрларда йирик рассомлар, ХВИИИ асрда манзарачилар ва портретчилар пайдо бўлди. ХИХ аср охирига келиб, мойли бўёқ ишлатила бошлади. Чинни ва сопол буюмлар ишлаш такомиллашди. Санъатнинг барча соҳаларида ХХ асрдан Ғарб услублари ва анъаналари таъсири кучайди.

Мусиқаси

Мусиқасининг лад тузилиши пентатониката асосланган. Мусиқа ижтимоий ҳаёт ва диний маросимларда муҳим рол ўйнаган. ИИИ—ИХ асрларда саройда хор ва чолғу ансамбллари консертлар берган, мусиқий томошалар кўрсатилган. ВИ асрдан комўнго, тегим, пхири, каягим сингари торли чолғу асбоблар кенг тарқалган. Қад. 60 турдаги чолгу асбобидан 45 тури ҳозирги гача янграб келаётир. Сон Хён ва бошқа корейс мусиқа энсиклопедияси — "Мусиқашунослик асослари"ни туздилар (1493). Император сарой и ҳузурида хонанда ва созандалар, раққос ва раққосалардан иборат ансамбллар бўлган. ХВИ асрнинг 2-ярмидан бошлаб, урушлар ва босқинчиликлар таъсирида Корея мусиқаси тушкунликка учради, фақат халқ қўшиқлари жанри ривожланди. ХИХ асрнинг 2-ярмида мусиқали драма жанри — чхангик ривожланиб, кейинчалик миллий опера пайдо бўлди. ХХ аср бошларида Кореяга Европа мусиқаси кириб кела бошлади.

Театр томошаларининг унсурлари қад. маросим қўшиқлари ва ўйинларида сақланиб келган. Милоддан аввалги ИИИ асрда мавжуд бўлган ибтидоий театрларда табиат ҳодисалари ва меҳнат жараёнини тасвирловчи томошалар кўрсатилган. ХИВ—ХВ асрларда халқ ниқоб театри ва қўғирчоқ театри вужудга келди. Профессионал актёр-кванделар халқ театрини ривожлантиришга кўмақлашадилар. ХИХ асрда профессионал театр ташкил топди. Японияда ўқиб келган Корея талабалари 1921-йил "Драма санъати уюшмаси" труппасини туздилар. 1930-йил Пхенянда "Мачхи", Тегуда "Кўча театри", Кесонда "Оммавий театр" (1931), Масанда Драма санъати жамияти (1932), Пхенянда "Келажак театри" (1932) ва бошқа вужудга келди.

Киноси

Кореяда ҳаваскорлар томонидан 1921-йил Юн Бен Нам раҳбарлигида "Ой нури остидаги қасам" номли биринчи филм суратга олинган. 20-йилларнинг 2-ярмида халқнинг оғир аҳволини акс эттирувчи кинофилмлар ("Саёқ", "Ним қоронғи кўча" ва бошқалар) кўрсатилган. Миллий илғор киносанъатининг ривожланишида реж., ссенарийчи ва актёр На Ун Гюнинг ҳиссаси катта. У "Ариран" (1926), "Муҳаббат излаб" (1928), "Эгасиз паром" (1932) ва бошқа филмларда мустамлакачилар зулмига, ижтимоий тенгсизликка қарши курашни акс эттирган. 40-йилларда Корея кинематографияси Япония назорати остида бўлди, асосан, немис, италян ва япон филмлари намойиш қилинди[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Корея“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (К-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.