Корор — Палау Республикаси пойтахти (1994-йилдан). Палау архипелагидаги Корор оролининг шимолий соҳилида жойлашган. Аҳолиси 10,5 минг киши (2000). Шаҳар кенгайиб, қурилиш ишлари Бабалсуат оролига ҳам кўчирилмокда. Қадимда икки орол кўприк ва акведук орқали боғланган. Ҳозир паром қатнайди ва янги кўприк қурилмокда. Туризм ривожланган. Аҳолисининг кўпчилиги денгиз ҳайвонларини овлаш ва уни қайта ишлаш билан шуғулланади. Четга копра чиқарилади. Бадиий ҳунармандчилик ривожланган. Кема ремонти корхоналари бор. Замонавий бинолар қурилган.[1]

Корор

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил