Коса — 1) суюқлик, турли таомларга мўлжалланган уй-рўзғор буюми; оғзи кенг, ичи чуқур, таги торроқ, тагликли идиш. Бадиий хунармандликда сопол, чинни, мис ва бошқалардан тайёрланиб, ичи безаксиз, усти куркам қилиб безатилади. Ҳажми (косача, нимкоса, миёна Коса, шокоса ва бошқалар), хом ашёси (сопол Коса, чинни Коса, мис Коса, ёғоч Коса ва бошқалар), ишлатилиши (ош Коса, обикоса, шарбат Коса, қаймоқ Коса ва бошқалар) га қараб фарқланади. Коса кўп мамлакатларда, айниқса, Шарқда қадимдан кенг тарқалган. Дастлаб қўлда лойдан ясалган, кулоллик чархи пайдо бўлгач, шакли ҳамда безаги такомиллашиб борган. Ўзбекистон ҳудуди (Фарғона водийси Чуст шаҳри яқини)дан милоддан аввалги 2-минг йилликка мансуб содда, бир оз дагал сопол Косалар топилган. Ҳозир Тошкент, Самарқанд ва бошқа чинни заводларида, устахоналарда тайёрланаётган кўркам безақли нафис чинни Косалар машҳур; 2) косача; муқарнаскл ташкил этувчи қисм, катакча.[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил