Кошон — Эроннинг марказий қисмидаги шаҳар, Теҳрон остонасида. Транспорт йўллари тугуни. Аҳолиси 201,3 минг киши (1997). К. да тўқилган гиламлар дунёда машҳур. Ипак гиламларнинг асосий қисми экспорт қилинади. Ип газлама, шойи, чинни қанжиллар, мисгарлик ва кулолчилик буюмлари ишлаб чиқарилади. К. ўрта асрларда Эроннинг энг йирик бадиий-ҳунармандчилик маркази бўлган. Меъморий ёдгорликлардан Майдон масжиди (ХИИИ аср, ХВ асрда қайта қурилган), Зайниддин минораси (ХИ аср), Имом-зола Ҳабиб ибн Мусо мақбараси (ХИИИ аср), шоҳ Аббос И сағанаси (ХВИИ аср) сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил