Kot
Кот, Кат, Кас — Хоразмдаги қадимий шаҳар харобаси бўлиб, ҳозирги Беруний шаҳридан 2,5 км шимолроқда жойлашган. Тарихий манбаларга қараганда, Кат турли даврларда турлича аталган бўлиб (масалан Кас, Каж, Фир, Фил) хоразмий тилида „қишлоқ“ деган маънони англатган. Ёқут Хомавийнинг ёзишича, Кат Жайҳун (Амударё)нинг шарқий қирғоғида, Журжониядан 20 фарсах нарида бўлган[1]. Ундаги жоме масжиди ва хоразмшоҳ қароргоҳи қалъа ортида жойлашган. Бозор шаҳарнинг марказида, Жардуришак сойи бўйида бўлган. Муқаддасий келтирган маълумотларга кўра, Кат шаҳристон деб ҳам аталиб, у катталиги жиҳатидан Нишопурга тенг эди. „Ҳудуд ул-олам“ га кўра, Кат ўрта асрларда турки й элатларнинг савдо-сотиқ марказига айланган. Самоний эса ўзининг „Китоб ул-ансоб“ асарида Кат рабоди „берун“ деб аталганини қайд этган. Беруний африғийлар сулоласининг асосчиси Африғ шаҳар ичида 3 қават девор билан ўралган қаср қурдирганлиги, унинг деворлари ниқоятда баланд бўлиб, тахминан 20 км узоқликдан ҳам кўриниб турганлиги ҳақида хабар берган. Х асрда Кот Хоразм давлатининг пойтахти бўлган. Кейинчалик Амударё шаҳарни ювиб кета бошлагач, аҳоли унинг шарқ томонига кўчиб ўтиб, янги Кот шаҳрини қурган. Х аср охирларига келиб эски шаҳар, асосан, ювилиб кетиб, пойтахт Гурганж (ҳозирги Кўҳна Урганч) га кўчирилган. 995-йил Гурганж ҳокими Маъмун ибн Абул Аббос дастлабки хоразмшоҳлар сулоласини тор-мор келтиргач, Кот ўзининг сиёсий аҳамиятини йўқотган. Ибн Баттута Котни Хоразм (яъни, Гурганж) билан Бухоро ўртасидаги аҳоли яшайдиган ягона шаҳар эканлигини эслатиб ўтган. ХИВ асрда, Хоразмда маҳаллий сулола вужудга келгунига қадар, Кот Хива билан биргаликда Чиғатой улуси таркибига кирган. 1372-йилда уни Амир Темур эгаллаган. ХВИИ асрда янги Котни сув билан таъминлаб турган ёпни Амударё ювиб кетганлигидан Хива хони Анўшахон дарёнинг чап қирғоғида Тоза Ёрмиш ёпни қаздириб, унинг бўйида бир қалъа қурдирган (1681), сўнг эски шаҳар аҳолиси ўша ерга кўчиб ўтган. ХИХ аср бошида бу жойни ҳам Амударё ювиб кетиб, янги К. аҳолиси дарёнинг ўнг соҳилидаги Шайх Аббос вали мозори теварагига келиб жойлашган. Шундан эътиборан бу ер Шоббоз деб атала бошлаган. 1957-йил Шоббоз шаҳарчасига Беруний номи берилган. 1962-йилдан шу номли шаҳар.
1937-йил С.П Толстов раҳбарлигидаги Хоразм археология-этнография экспедицияси К. шаҳар ҳаробасида тадқиқот ишлари олиб бориб қуйидагиларни аниқлади: у ерда сақланиб қолган қалъа вайронасининг майдони 220×220 м, буржлар билан мустақкамланган. Қалъанинг жануби-шарқий бурчагидаги кўшк (54×54 м) эса қалинлиги 6 м, бал. 11 м келадиган девор билан ўралган. Топилган тангаларнинг бир томонида қирра бурунли, соқоли сийрак, кўзлари катта-катта Африғ тасвирланган, унинг бўйнида икки қатор маржон шодаси, бошида эса олд қисмини ярим ой безатиб турган тож мавжуд. Тангаларнинг иккинчи томонида анъанавий чавандоз тасвири, унинг тепасида юнонча, остида эса хоразмий тилида „подшоҳ Африғ“ деб битиб қўйилган. Аммо мазкур танга Б.И.Вайнберг ва В.А.Лившиц томонидан “Биварсар” [бwрср] номи билан ўқилган. Археологик тадқиқотларда бугунги кунгача Африг'га тегишли танга топилмаган.
Шайх Аббос Вали мақбараси, минора ва пишиқ ғиштдан қурилган шаҳар девори қолдиқлари ҳамда қалъа ҳаробаси ҳозиргача сақланиб қолган. Халқ мазкур қалъани „Пил қалъа“ („Фил қалъа“) деб атайди.
Адабиёт
- Толстое СП., По следам древнехорезмийской сивилизации, М.—Л., 1948; Бартолд В. В., Сочинения, т. 3, М., 1965; Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабоязичним источникам ИХ — начала ХИИИ вв.[2]
- Ҳ. Боржиан, Кāṯ, Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. ХВИ, Фасc. 2, пп. 119–121; ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/кат-cитй
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |