Кота — Ҳиндистоннинг шим.ғарбий қисмидаги шаҳар. Ражастхон штатида. Аҳолиси 540 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Чамбал дарёсидаги гидроузел маркази. Машинасозлик ва кимё-фармацевтика саноати корхоналари, АЭС бор. Ҳунармандчиликда гилам ва муслин газламаси тўқилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил