Kotib chalabiy
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Котиб чалабий, Ҳожи Халифа (асли исми Мустафо ибн Абдуллоҳ; 1609, Истанбул - 1657.24.7) -турк географи, тарихчиси. Европада Ҳожи Халифа тахаллуси билан машҳур бўлган. Дастлабки илмни отаси Исо Халифа ал-Қримийдан олган. Кейинчалик бошқа олимлардан тарих, илми нужум, география ва математика фанларини ўзлаштирган. 1622-йилдан саройда котиблик қилган. 1627—35 йилларда ҳарбий юришларда қатнашган. 1643-йилдан саройда муҳосиб ишлари билан шуғулланган. К. Ч. тарихий "Тақвим ут-таворих" ("Тарихлар тақвими"), денгиз жанглари тарихи тўғрисида "Туҳфат ул-кибор фи асфор ил-биҳор" ("Денгиз юришлари ҳақида улуғларга туҳфа"), тарихий-гео-график "Жаҳоннамо" ("Жаҳон кўзгуси"), библиографик "Кашф уз-зунун" ҳамда молия масалаларига оид асарлар муаллифи. "Жаҳоннамо" тўпламида бошқа халқлап тарихи, этнографияси, географияси, шунингдек, топография ва топонимикага оид қизиқарли маълумотлар берилган. Муаллиф бу асарни ёзишда Шарқ олимларининг бизгача етиб келмаган кўпгина асарларидан фойдаланган. Асарда ҳозирги Ўрта Осиё ҳудудига қарийб 2 боб ажратилган. Унда Ўрта Осиё географияси, халқларининг тарихига оид маълумотлар бор. "Жаҳоннамо" да К.Ч. биринчи бўлиб европалик ва Шарқ олимларининг мамлакатлар ҳақидаги маълумотларини қиёслаган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |