Абу Али Ҳасан бин Аҳмад котиб Мисрий (ваф. 353 ҳ.қ./951 м.) – “Насойим ул-муҳаббат”да исми тилга олинган тасаввуф шайхи. Маъруфия силсиласининг намояндаси. Абубакр Мисрий, Абу Али Рудборий, Абу Усмон Мағрибий, Абулҳусайн Сирвоний Сағир, Абу Абдуллоҳ Барқий, Абулқосим Насрободий билан ҳамсуҳбат бўлган. Абу Али Маштулийнинг устози. Шайх Абусаид Абулхайр ўз силсиласида унинг исмини ҳам қўшган.

Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх ҳаёти­га боғлиқ бобни айнан киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Насойим ул-муҳаббат.