Котка — Финландиянинг жан. қисмидаги шаҳар. Фин қўлтиғининг шим. қисмидаги оролларда, Кюми-Ёки дарёси қуйилишида жойлашган. Аҳолиси 55,2 минг киши (1999). Фин қўлтиғидаги порт (ўрмон маҳсулотлари экспорт қилинади). Мамлакатнинг ўрмончилик саноати маркази. Тахта тилиш, селлюлоза-қоғоз, кимё саноати корхоналари бор. Ўрмон саноати учун жиҳозлар ишлаб чиқарилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил