Kovul
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |

Ковул, ковар (Cаппарис спиноса Л.) — ковулдошлар оиласига мансуб ярим бута. Поя ва шохчалари ётиқ, барги тухумсимон, гули йирик, оқ ёки оч пушти. Меваси қизил этли, кўп уруғли.
Қрим, Кавказ, Ўрта Осиё, Шимолий Африка ва Ўрта денгизнинг тошлоқ ерларида кўп тарқалган. Жанубий Европада экилади. К.нинг ғунчаси, меваси сиркалаб ёки тузлаб овқатга солинади. Мевасида 18% оқсил моддалар, 36% ча мой бор. Чўл ва адирларда, йўл бўйларида, деворлар устида, экинлар орасида ўсадиган ковул кўп уруғли резавор бўлиб, мевалари этдор, узунлиги 2 смга боради. Июл-август ойларида уруғлари пишади. Бу доривор ўсимликнинг мевалари таркибида сапонинлар, алкалоидлар, 32,9 фоиз углеводлар, 150 мг аскорбин кислота, 3,75 фоиз мой, илдиз пўстлоғида стахидрин алкалоиди мавжуд. Ковул ёки кавар ўсимлиги табиий ҳолда Ўртаер денгизи, Европа жанубида, Кавказда, Ўрта Осиёда, шу жумладан, Ўзбекистонда, Покистон ва Ҳиндистонда тарқалган. Бу ўсимлик Франсия, Испания, Италия, Алжир ҳамда Кипрда, Греция ва Шимолий Америкада маданийлаштирилган бўлиб, ландшафтларнинг безаги ҳисобланади. Ўсимликнинг номи Эрондаги Дашти-Кавир чўли билан боғлиқ ҳолда аталган. Чунки ковул бу ҳудудларда энг кўп учрайдиган ўсимлик сифатида ажралиб туради.
Ковул доривор ўсимлик бўлиши билан бир қаторда озиқ-овқатда ҳам ишлатилади. Ковулнинг ғунчали новдалари, ғунчалари, ривожланаётган мевалари сирка кислотасида мариноват қилинади ҳамда озиқ-овқатда «каперслар» номи билан машҳур дори-дармон кўринишида фойдаланилади. Ҳиндулар ковулни кобра, кабра ёки кабарра номлари билан аташади ҳамда ўсимлик органлари қўшиб тайёрланган озиқ-овқатларни ёқтириб исте’мол қилишади.
Табобатда пишган меваси, барглари, новда ва илдиз пўстлоғи ишлатилади.
Май-август ойларида очилмаган ғунчалари, барглари териб олинади. Шу билан бирга ёш, ёғочлаша бошлаган новдалари ва илдизининг пўстлоғи шилиб олинади, майдаланади ҳамда қуёшда ёки 50-60ºC ҳароратда қуритилади. Пўстлоғидан тайёрланган дамлама иштаҳа очувчи та’сирга эга. Халқ табобатида йирингли яраларни даволаш учун ишлатилади. Янги шилинган пўстлоғи оғриган тишга босилганда ижобий натижа беради. Ба’зан очиқ йирингли яраларга қўйилганда антисептик та’сир қилади. Бундан ташқари ўсимликдан стенокардияда, тиреотоксикоз, геморройда, қандли диабет касаллигини даволашда ҳам фойдаланилади.
Илдиз пўстлоғидан настойка тайёрлаш учун 20 г шилиб олинган пўстлоғи устига 0,5 л қайнаган сув қуйилади, 1-2 соат давомида тиндирилади. Кунига уч маҳал овқатдан олдин 1/2 стакандан ичилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |