Крахмал (олмонча: „Крафтмеҳл“ ) — ўсимликнинг асосий углевод захираси. Умумий формуласи (С6Н|()О5)г. Рангсиз аморф модда. Фотосинтез жараёнида ўсимликларнинг баргларида ҳосил бўлади. Крахмални тўла гидролизлаб, глюкоза олинади. У ўсимликларнинг турли қисмларида, айниқса, картошка тугунагида, илдизида, буғдой, шоли ва маккажўхори донида доначалар шаклида тупланади. Крахмал миқдори буғдойда 75%, маккажухорида 72%, гуручда 80%,картошкада 12— 24% га етади. Турли ўсимликлардан олинган крахмал доначаларининг шакли ва ҳажми ҳар хил. Масалан, картошка крахмал довачалари нисбатан йирик (кундаланги 25—100 мк), гуруч крахмал довачалари эса майда (кўндаланги 3—7 мк). Крахмал довачалари сувда иситилганда парчаланиб, клейстер ҳосил қилади. Деярли барча крахмаллар икки хил полисаҳарид — амилоза ваамилопектиндан иборат. Крахмал совуқ сув, спирт, эфир ва бошқа органик эритувчиларда эримайди. Кислоталар таъсирида гидролизланиб, аввал декстринларга, сўнгра тўла гидролиз натижасида Д-глюкозага айланади. Ферментлар таъсирида анча тез гидролизланади. Крахмал гидролизини катализловчи ферментлар амилазалар деб аталади.

Одам ва ҳайвонлар учун ўсимлик крахмали қимматли озиқ модда ҳисобланади. Инсоннинг углеводларга бўлган эҳтиёжи, асосан, нон, картошка, крупалар ва бошқа таркибадаги крахмал билан қопланади. Саноатда крахмал, асосан, картошка, маккажўхоридан олинади. Картошка крахмали (картошка уни) олишда майдалаб қорилган картошка массаси сув билан ишланади. Ҳосил бўлган крахмал сутини тиндириб ёки сентрифугалаб крахмал ажратиб олинади. Крахмал озиқ-овқат, қандолатчилик, гўшт маҳсулотлари тайёрлашда кенг қўлланади. Этил спирт, бутил спирт, ацетон ва сут кислота, ситрат, глюконат кислота, елим ишлаб чиқаришда крахмалан хом-ашё сифатида фойдаланилади. Антибиотиклар, витаминлар, порошоклар тайёрлашда ишлатилади. Крахмал ва унинг маҳсулотлари тўқимачилик, қоғоз саноатида қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил