Krayova
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Краёва — Руминиянинг жан.ғарбидаги шаҳар, Жиу дарёси водийсида. Долж жудецининг маъмурий маркази. Аҳолиси 313,5 минг киши (1998). Транспорт йўллари тугуни. Машинасозлик (жумладан, электротехника, локомотивсозлик, автомобилсозлик, авиасозлик, тракторлар ишлаб чиқариш, оғир машинасозлик), кимё, ёғочсозлик, тўқимачилик, тикувчилик, полиграфия, мебел, озиқ-овқат саноати корхоналари, иссиқлик электр стяси мавжуд. Ун-т, педагогика ва қишлоқ хўжалиги институтлари, бадиий музей бор. ХВ—ХВИИИ асрларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |