Kremen
Qiyofa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кремен — кристалли ва аморф кремнезём, яъни қумтупроқ (опал, халседон ёки кварс)дан ташкил топган минерал тузилма. К. Ер пўстида конкреция, ғурра, линза ва қатлам кўринишида кенг тарқалган, кўпинча, оҳактошлар ва бўр ётқизиқлари орасида мувофиқ ҳолда ётади. Кимёвий таркибида СиО2 кўпроқ. Қаттиқлиги минера-логик шкала бўйича 7. Ранги сариқ, қўнғир ёки қора. Чўкиндиларнинг диагенези, тоғ жинслари катагенези ва нураш натижасида ҳосил бўлади. Синиши чиғаноқсимон. Синганда чеккаси ўткир қирра ҳосил қилганлиги учун жуда қадимдан темир давригача одамлар томонидан тош қуроллар ясашда ишлатилган (қаранг Тош даври). Фаянс, эмал, глазур ва ҳоказо тайёрлашда фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |