Крит – Ўрта денгизнинг шарқий қисмидаги орол, Юнонистон ҳудуди. Майдони 8,3 минг км². Узунлиги ғарбдан шарққа 260 км, эни 12 км дан 55 км гача. Шимолий қирғоқлари қўлтиқлар билан парчаланган, жан. кам парчаланган, жарли. Релефи тоғли. Тоғ массивлари (энг баланд жойи 2456 м, Ида тоғи) оҳактош ва сланецлардан тузилган, карст ҳодисаси кенг тарқалган. Иқлими Ўрта денгиз иқлими, ёзи қуруқ. Январнинг ўртача температураси 12°, июлники 26°. Тоғларда қор май ойигача сақланади. Йилига 600 мм дан 1600 мм гача (соҳил қисмида) ёғин ёғади, асосан, қиш ойларида. Ўрта денгиз буталари (фригана) ўсади, тоғ тепалари яйлов. Токзор ва зайтунзорлар бор. Донли экинлар, тамаки экилади. Аҳоли қўйчилик, балиқ овлаш билан ҳам шуғулланади. Самария миллий боғи ташкил этилган (тоғ флора ва фауваси муҳофаза қилинади). Антик давр ва ўрта асрларда қурилган кўплаб меъморий ёдгорликлар (қалъа, черковлар) сақланган. Асосий портлари: Ирақлион, Ханя.

Крит
География
Майдони км2
Денгиз сатҳидан баландлиги м.
Ма'мурият
Демография
Қо'шимча ма'лумот

Крит – Европа маданиятининг энг қадимги ўчоқларидан. Оролда милоддан аввалги 3-минг йилликда илк қулдорлик давлатлари вужудга келган. Милоддан аввалги ХХ-ХВ асрларда бу давлатлар жуда ривожланган. Милоддан аввалги И асрда Крит Юнонистонинг сиёсий ва маданий ҳаётида муҳим ўрин тутган. Милоддан аввалги 67-йилда оролни римликлар эгаллаган. Рим империяси парчаланиб кетгандан сўнг (395-йил) Крит Шарқий Рим империяси, 823—961- йилларда араблар қўл остида бўлди, 961 – 1204-йилларда Византия таркибига кирди. 1669-йил дан Усмонли турк салтанати тасарруфида. Болқон урушларишн сўнг Юнонистон—Туркия шартномаси билан тасдикланган 1913-йилдаги Лондон сулҳ шартномасига асосан, Крит Юнонистонга ўтди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил