Кривой рог — Украинанинг Днепропетровск вилоятидаги шаҳар (1919-йилдан), Ингулец дарёсининг бош қисмида. Кривой рог тугуни. Аҳолиси 560 минг киши (2025). Кривой Рог темир руда ҳавзаси маркази. Кон бойитиш комбинатлари, металлургия комбинати, кокс кимёси заводи, машинасозлик (кон жиҳозлари), енгил, озиқ-овқат, қурилиш материаллари саноати корхоналари бор. 2 олий ўқув юрти, театр, тарих-ўлкашунослик музейи мавжуд. Кривой рогга 1775-йил асос солинган.[1]

Кривой Рог
Мамлакат Украина

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил