Крокоит — қўрғошин хромати — РСЙУ4. Аниқ жипслашган моноклин сингонияли призматик чўзинчоқ кристаллар билан намоён этилган. Ранги сарғишқизил, қизил, реалгарга жуда ўхшайди, қаттиклиги 2,5—3, ярқироқлиги олмоссимон, зичлиги 5600–6100 кг/м3, осон эрийди, кўмирда қўрғошин томчиларини ҳосил этади. Қўрғошин конларининг оксидланиш зовасида, хромли ултраасосли жинсларда ҳосил бўлади. Парагенезиси гоҳида, малахит, серуссит, англезит ва пироморфитлар билан бирга юз беради. Қўрғошин ва хромни аниқлаш учун индикатор сифатида фойдаланилади. Асосан, Қурама тоғлари (Қорамозор) қўрғошин конлари оксидланиш зонасида аниқланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил