Кромлех (бретонча cром — дойра ва леч — тош) — неолит ва, асосан, жез даврига оид мегалитик иншоотларнинг бир тури. Баландлиги 6–7 м гача бўлган йирик тош устунлар устига тош тахталар қўйилиб, айлана(доира) шаклида қурилган (диаметри 100 м гача), ичига долменлар ва менгирлар ўрнатилган. К.лар қуёшга сиғиниш билан боғлиқ бўлиб, қуёш ибодатхонаси қасри сифатида хизмат қилган. К. Осиё ва Америкада кенг тарқалган. Қрим ва Кавказда К.намуналари сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил