Кроссинговер (инг. cроссинг — овер— чалкашув) — чалкашиш, гомологик хромосомаларшнг ўхшаш қисмлари билан ўрин алмашиниши натижасида хроматида ипларининг узилиши ва янги тартибда бирикиши. Биринчи марта америкалик биолог Т. Морган аниқлаган (1911). Олим гомологик жуфт хромосомаларда генлар доимо ўрин алмашиниб туришини дрозофила (мева пашшаси)да ўтказилган тажрибаларда исботлаган. К. ҳар хил генлар аллеллажнинг янги комбинацияларига олиб келади. К. популясияларла комбинатив ўзгарувчанлик пайдо бўлишига олиб келиши туфайли табиий танланиш учун материал беради. К. аксарият ҳолдарда ҳужайраларнинг меёз, баъзан митоз бўлинишида рўй беради. К. ДНК молекуласининг ҳар икки, ёхуд битта ипида бир қанча генлар ёки геннинг бир қисмига эга бўлган хромосомалар катта қисмларининг қайта комбинацияланишига олиб келади. Генлар орасидаги К. частотаси хромосомадаги генлараро масофани билдиради. К.ни ўрганиш натижасида хромосомаларнинг ирсий дискретлиги исботланди; генларнинг хромосомада тўғри чизиқ бўйлаб жойлашганлиги ва бириккан генлар гуруҳлари аниқланди; хромосомаларнинг генетик ҳариталари (ҳар бир бирикиш гуруҳида генларнинг нисбий жойлашиш схемаси)ни тузиш имкониятига эга бўлинди. К. комбинатив ўзгарувчанлик миқдорини кескин ошириши туфайли табиий танланиш ва селексия учун дастлабки материал беради. К. барча ҳайвонлар, ўсимликлар ва микроорганизмлар учун хос.К. хрдисасидан генетик таҳлил орқали генетиканинг қатор муаммоларини ечишда кенг фойдаланилади.

Адабиёт

  • Глўшакова Т. И., Развитие представлений об индивидуалности хромосом, М., 1983.

Шарифжон Турабеков, Мирфозил Абзалов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил