Krurova
Крурова, Крорайва (Кироройва) — қад. тарихий-маданий вилоят ва давлат (мпл. ав. 4—3-минг йиллик — милодий В аср). Шарқий Туркистондаги Лўбнур (Лобнор) кўлининг жан.да бўлган. Милоддан аввалги ИИ асрнинг 2-ярмида Хитойнинг Шарқий Туркистон ва Дананта қарши тажовўзи вақтида бу ерда Хитой ҳарбий манзилгохлари вужудга келган. Маҳаллий туб атама — Кироройва милодий 3— ИВ асрларга оид кҳароштҳи битикларида қайд этилган. Буюк ипак йўлидя жойлашганлиги туфайли милоднинг бошларида раввақ топган. Археологик тадқиқотлар натижасида К.дан турли тилларда (кҳароштҳи, хўтансак, хитой, тибет, тоҳар ва бошқалар) битилган ёзма ҳужжатлар топилган. Бу ҳужжатларни ўрганиш милоднинг бошларида бу ерга кўплаб ҳиндларнинг кўчиб келганлиги, уларнинг К.да роли катта бўлганлигидан далолат беради. Хусусан, К. даги ҳукмрон сулола вакиллари ҳинд исмлари (Тажака, Пенийи, Амгоки, Махири, Вашмана) ва унвони — маҳорожа деб аталган. Милодий ИИИ—ИВ асрда К. кичик давлат бўлиб, таркибида Лўбнур кўли атрофидаги ҳудуд ва Тақла-Макон чўлининг жан.-шарқий томонидаги воҳалар кирган. К. аҳолиси негизини ҳинд-европа халқлари ташкил этиб, ҳиндлар, эронийлар катта рол ўйваган, хитойлар озчиликни ташкил қилган. К. шаҳарсозлик, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, полизчилик, чорвачилик, халқаро савдо ва товар-пул муносабатларида юксак даражага эришган. Буддизм давлат дини бўлган. К. ҳудудидан Крурова гўзаллари топилган.
Адабиёт
- Ртвеладзе Э., Великий шёлковий пут, Т., 1999.
Абдухолиқ Айтбоев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |