Ksenofont

Ксенофонт (Хенопҳон) (милоддан аввалги тахминан 430—355 ёки 354) — қад. юнон тарихчиси ва давлат арбоби. Афинада бой оилада туғилган, Суқротнинг шогирди. Милоддан аввалги 401 йил Эрон тахти даъвогари Кичик Кирнинг Бобилга юришида қатвашган. Кир ҳалок бўлгач, Кичик Осиё, Қора денгиз соҳилларига чекиваётган 10000 кишилик юнон қўшинига раҳбарлик қилган (бу воқеаларни у "Анабасис" асарида тасвирлаган). К. юнон тарихчиси Фукидид аcарининг давоми бўлган "Юнонистон тарихи"(7 китобдан иборат) ҳамда иқтисод, фалсафа ва ҳарбий соҳага оид асарлар ёзган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |