Kserofitlar
Ксерофитлар (юн. херос — қуруқ, пҳйтон — ўсимлик) — қуруқ (сувсиз) ердарда ўсадиган ўсимликлар. Қатор белги ва хусусиятлари (қаранг Ксероморфизм) туфайли иссиқлик ва сувсизликка чидамли ўсимликлар. К. экологик ва физиологик хусусиятларига кўра бир неча гуруҳларга бўлинади.
Суккулентлар — танасида сув тўплайдиган, протрплазмасининг ёпишқоқлиги ва ҳужайраларида кўп миқдорда сув сақланиши туфайли иссиққа чидамли, лекин сувсизликка чидамсиз ўсимликлар (аганалар, кактуслар, аииос). Гемиксерофитлар — сувсизликка узоқ чидаш беролмайдиган, лекин ер ости сувларига етадиган илдиз системасининг бўлиши, танасидан сув буғланиши ва моддалар алмашинуви жараёнларининг жадал кечиши туфайли иссиқликка чидамли ўсимликлар (янтоқ, отқулоқ). Эвксерофитлар — ҳужайра протоплазмаси жуда қуюқ бўлиши, моддалар алмашинуви секин бориши туфайли сувсизлик ва иссиқликка чидамли ўсимликлар (шувоқларнинг айрим турлари). Пойкилоксерофитлар — сув танқислигида анабиоз ҳолатга ўтувчи ўсимликлар (айрим тропик ва субтропик ўсимликлар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |