Ксилоллар (диметилбензоллар), С6Н4(СН3)2 — органик бирикмалар. Бензол гомологик қаторидаги ароматик углеводородлар, ўзига хос ҳидли суюқликлар. Мол. м. 106,16. Орто-, мета- ва параксилол изомердари бор. Тошкўмир қорамойининг енгил фраксиясидан нефтни ва нефт маҳсулотларини пиролиз қилиб ёки катализатор иштирокида қайта ишлаб олинади. Бензолга нисбатан осон алкилланади, хлорланади, сулфоланади, нитроланади. Оксидланганда саноат учун муҳим аҳамиятга эга бўлган терефталат ва фталат кислоталар ҳосил бўлади. Синтетик толалар, ксилидинлар, пластификаторлар ишлаб чиқаришда лок, бўёқ ва мастикага эритувчи ҳамда мотор ёнилғиларига юқори октанли қўшимча сифатида қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил