Kuban
Кубан — Россия Федерациясининг Ставропол ва Краснодар ўлкаларидаги дарё. Шимолий Кавказда. Элбрус тоғи ён бағирларидан бошланиб Азов денгизининг Темрюк қўлтиғига куйилади. Ўз. 870 км, ҳавзасининг майдони 57900 км². Денгизга куйилиш еридан 116 км юқорида дарёдан Протока тармоғи ажралиб чиқади. Ўша ердан К.нинг делтаси (майдони 4300 км²) бошланади. Асосий ирмоқлари: Катта ва Кичик Зеленчук, Уруп, Лаба, Белая, Пшиш. Йиллик ўртача сув сарфи Краснодар шаҳри яқинида 425 м³/ сек. Дарё оқимини тартибга солиб туриш учун Невинномиск канали, Цҳчик, Краснодар, Шапсуг сув омборлари қурилган. К. этагида муҳим шоликорлик раёни ташкил этилмоқда.
| Кубан | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 870 |
| Майдони | 57 900 км² |
| Сув оқими | |
| Давлат | |
Делтасидан балиқовланади. Дарёнинг қуйи қисмида (Краснодар шаҳри дан куйилиш еригача) кема қатвайди. Дарё бўйида Карачаевск, Черкесск, Невинномиск, Армавир, Новокубанск, Кропоткин, Уст-Лабинск, Краснодар, Темрюк шаҳарлари бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |