Кубиде кабоби. помидор, яшил қалампир, пиёз ва апелсин билан.
Кўмирда Кубиде кабобини тайёрлаш

Кубиде кабоби — (форсча: کباب کوبیده — кабāб-э кубиде) Эрон ошхонасининг энг машҳур таомларидан бири бўлиб, анъанавий эрон кабобларидандир. Бу кабоб қийма гўштдан тайёрланади ва асосан гуруч билан истеъмол қилинади. Кабобнинг бунга ўхшаш тури дунёнинг аксар халқларнинг миллий ошхонасида мавжуд. Кабобнинг калория миқдори: ҳар бир кабоб сихида 250 дан 300 калориягача бўлиши мумкин. Бу кабоб эронликлар орасида энг кўп истеъмол қилинадиган кабоб ҳисобланади. Кубиде кабобининг бир қанча турлари мавжуд бўлиб, асосан, қўй гўшти, мол гўшти ва товуқ гўштларидан тайёрланади. Унинг энг машҳури бироз ёғли қўй гўшти ва пиёздан тайёрланган туридир.

Гарчи Эрон кубиде кабоби асосан қўй гўшти билан тайёрланса-да, аммо бугунги кунда уни мол гўштидан ҳам пиширишмоқда.

Тайёрланиши

Кубиде кабоби учун керакли масаллиқлар

Биринчи қадам: пиёз тайёрлаш

Аввало пиёзни тозаланг ва ювинг, кейин уларни майдаланг. Агар хоҳласангиз, пиёзни майдалагич билан ҳам майдалашингиз мумкин. Пиёзни майдалаганингиздан сўнг, ортиқча сувини олиб ташлаш учун майдаланган пиёзни қўлларингиз билан сиқинг. Майдаланган пиёзни мос идишга солинг.

Иккинчи босқич: гўшт тайёрлаш

Кейинги босқичда сиз гўштни майдалашингиз керак. Бунинг учун гўштни майда бўлакларга кесиб олинг ва майдаланг. Гўштни янада майда қилиш учун гўшт қиймалагичдан фойдаланиш яхшироқдир.

Учинчи қадам: зираворлар қўшиш

Кейинги босқичда, қийма ва пиёз аралашмасига бир оз туз ва қора мурч билан заъфарон қўшинг. Ушбу босқичда, тайёрланган қийма аралашмасини яхшилаб сиқишингиз керак, шунда у пишиш пайтида сихлардан тушиб кетмаслиги учун бутунлай мустаҳкам ва бир хил бўлади.

Гуруч, помидор, қатиқ ва сабзавотлар билан дастурхонга тортилган Кубиде кабоби.

Тайёр бўлган қиймани яхшилаб аралаштиргандан сўнг, камида 2 соат музлатгичга қўйинг. Агар шошсангиз, бир соат давомида музлатгичга қўйганингиз ҳам маъқул. Кейин қиймани музлатгичдан олинг.

Бешинчи қадам:

Сихга тортиш учун аввал қўлингизни пиёз шарбати билан ҳўллашингиз керак, сўнгра сихнинг юқори қисмидан майдаланган қийма гўштини босишни бошланг, шунда у сихни яхши қоплайди. Охирида, сих тугагандан сўнг, бармоғингизни босиб, гўшт устида тизма ҳосил қилинг. Худди шу тарзда, барча қиймани сихларга тиқиб чиқинг. Шу вақт ичида кўмир тайёрланг, шунда кўмир тўлиқ қизариб бир хил ёнади. Даставвал гўшт ўзига келгунча тез тез елпиб туринг, сўнгра гўшт бир текис пишгунича сихларни доимий равишда айлантириб туринг. Бу босқичда помидорларни ярмига бўлинг. Кабоблар тайёр бўлгач, уларга нон ёки гуруч қўшиб истеъмол қилишингиз мумкин. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, Кубиде кабобини райҳон, пиёз каби сабзавотлар билан ҳам ейишингиз мумкин.


Манбалар

Ачая, К. Т.. Индиан Фоод: А Ҳисториcал Cомпанион. Охфорд Университй Пресс, 1994 — 11 бет. ҳттп://www.гҳадеэр.орг/Боок/336/50759 (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-04-21 санасида архивланган) . دریافت‌شده در ۲۰۱۹-۰۵-۲۲.