Kubratxon
Кубратхон, Куврат,Курт (584 642) — қад. булғорлар хони (632—642). Турк хоқонлиги парчалангач (ВИИ аср 30-йиллари), дуло уруғи вакили К. зудлик билан Азов бўйи даштларидаги тарқоқ булғор қабилаларини бирлаштира бошлаган. Шу тариқа тарихий манбаларда Бўюк Булғория номи билан машҳур бўлган янги давлат бирлашмаси вужудга келган. Унинг таркибига туркийзабон булғорларгива эмас, балки уғур (угор) тилида сўзлашувчи қад. мажор (венгер) қабилалари ҳам кирган, лекин, етакчи давлат тили [ҳукмрон дуло уруғининг тили] — туркий тил бўлган, Бу — бирлашма негизида элатлар шакллана бошлаганлигидан гувохлик беради. К. вафоти билан у тузган давлат ҳам парчаланиб кетган, уларга К. нинг ўғиллари — Батбой (катта ўғли) ва Аспарух бошчилик қилишган.
Адабиёт
- Плетнева С. А., Кочевники средневековя, М, 1982[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |