Куч (механикада) — берилган жисмга бошқа жисмлар томонидан кўрсатилаётган механик таъсирнинг миқдори ва йўналишини ифодаловчи катталик. Жисмга кўрсатиладиган таъсир 2 хил ҳодисани — жисмнинг тезлигини ўзгартириши ёки унинг деформацияланишини вужудга келтириши мумкин. Иккала ҳодисада юзага келган тезланиш ёки деформация миқдорини ўлчаш орқали таъсир этаётган кучни аниқлаш мумкин. Кучнинг динамик ва статик ўлчаш усуллари мавжуд. Нютоннинг иккинчи қонунига мувофиқ, жисмга таъсир этаётган куч Ғ жисм массаси т билан унинг тезланиши а кўпайтмасига тенг: Ғ = та. Гук қонунига асосан, эластик деформацияларда, масса, пружина ёки стерженнинг чўзилиши (сиқилиши)да вужудга келувчи деформацияланиш катталиги х таъсир этаётган кучга пропорсионал: Ғ = — Кх, бунда К — пружина ёки стержен бирлиги. Икки жисмнинг бир-бирига кўрсатаётган ҳар қандай таъсири ўзаро таъсир ҳаракатига эга бўлиб, уларнинг бир-бирларига таъсир кучлари доимо катталиги жиҳатдан тенг ва йўналиши жиҳатдан қарама-қаршидир. Куч бирлиги қилиб, массаси 1 кг бўлган жисмга 1м/с2 тезланиш берадиган куч қабул қилинган ва Исаак Нютон шарафига Нютон деб аталаган. Н билан белгиланади: 1Н = 1 кг м/с2[1].

Куч
Рамзи Ф
Бирлиги Нютон (бирлик)
Бошқа катталиклардан ҳосиласи Ф = м · а
Кучлар жисмни тортиш ёки итариш, деб тасвирланиши мумкин. Улар гравитация, магнетизм ёки массани тезлатувчи бошқа ҳар қандай ҳодиса туфайли бўлиши мумкин.

Физикада куч физик жисм ҳаракати, йўналиши ёки геометрик тузилишини ўзгартирувчи ҳар қандай таъсирдир. Бошқача айтганда, куч массали жисм тезлигини ўзгартиради (тезлатади ё секинлатади), ёки эгилувчан жисмни деформациялайди. Кучни тортиш ёки итариш каби интуитив консептлар орқали ифодалаш мумкин. Куч вектор катталикдир, у ҳам сон қийматга, ҳам йўналишга эга. Нютоннинг иккинчи қонуни, Ф = ма, аслида бироз бошқача ифодаланган эди: Жисмга таъсир этувчи соф куч унинг импулси ўзгаришига кетадиган вақт ҳосиласига тенгдир[2].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Фейнман, Леигҳтон анд Сандс (1963).




Ҳаволалар