Кучинг — Малайзиядаги шаҳар, Калимантан о.нинг шим.-ғарбида. Саранак штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 148,7 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Кучинг дарёсининг Жанубий Хитой денгизига куйилиш жойидаги денгиз порти (четга каучук, палма мойи, какао, копра чикаради). "Батик" газламаси ишлаб чиқаришнинг анъанавий маркази. Кема верфи, доклар бор. Туризм ривожланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил