Kuchluq
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кучлуқ (баъзи манбаларда исми Кушлухон, Кашли, Кушлук, Кожлак, Гюжлюк шаклида учрайди) (? — 1218) — Чингизхон таъқибидан ғарб томон қочган найман қабила уюшмаси бошлиғи. Вайманлар хони Таянхоннинг ўгли. 1210-йил К. қорахитойларнш мағлубиятга учратган, 1211-йил гурхоннн асир олиб, Хўтан, Ёркенд, Қашқар, Еттисув ва Фарғона вилоятларидан иборат қорахитойлар давлатининг шарқий ҳудудида ўз давлатини барпо этган. Муҳаммад Хоразмшоҳ К. ҳужумидан хавфсираб, 1215-йил Сирдарёнинг ўрта оқими бўйларидаги шаҳарлар (жумладан, Тошкент) аҳолисини жан.ғарбга кўчиртирган. Мусулмонларни қувғин қилиш билан К. фуқароларининг бир қисмини ўзига қарши қилиб қуйган. К. дастлаб насроний бўлган, бироқ кейинчалик гурхоннинг собиқ қайлиғига уйланиб, буддавийликни қабул қилган. К. мусулмонлардан диндан қайтиб христианлик ёхуд буддизмни қабул қилишларини, жуда бўлмаса исломдан зоҳиран воз кечиб хитойликлар либосида юришларини талаб қилди. Ўзининг бу мақсадига эришиш учун К. мусулмонлар яшайдиган уйларга жангчиларини жойлаштириб қўйган ва бўйсунмаганлар устидан назорат қилиш учун уларга жуда кенг ҳуқуқлар берган. Жамоа бўлиб намоз ўқиш ва дарё бериш мутлақо тўхтатилган. 1218-йил Чингизхон К.га қарши Жебе нўён бошчилигидаги 20000 кишилик қўшин жўватган. Жебе нўён К. давлати ҳудудига кириб, ҳар бир киши ота-боболари динига эркин ибодат қилиш ҳуқуқини олажагини эълон қилади ва бу билан мусулмонларни К.га қарши қўзғолон кўтаришларига ундайди. Қашқардаги мусулмонлар уйларидаги жангчиларни ўлдириб, мўғулларни худди халоскорларидек кўтиб олганлар. К. Сарикўлга қочган, бироқ мўғуллар томонидан қўлга олиниб қатл қилинган.
Адабиётлар
- Мирзо Улуғбек, Тўрт улус тарихи, Т., 1994.
Фахриддин Ҳасанов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |