Кударо — ибтидоий одамлар манзилгоҳи; 5 та ғордан иборат. Жан. Осетиянинг Часаналихох тоғидаги Жожори дарёсининг ўнг қирғогидан топилган (1955). Археолог В. П. Любин томонидан 1956—61 йиллар ўрганилган. 1- ва 3-ғорнинг қуйи қатламидан ҳайвонлар, қушлар, балиқларнинг суяк қолдиқлари ва Ашел даври (Ашел маданияти) тош қуроллари, чўқмор, қирғич ва бошқа топилган. Юқори маданий қатламлари эса мусте, мезолит, жез даври ва ўрта асрларга оид.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил