Куфа, Ал-Куфа – Ироқдаги шаҳар. Арабларнинг ҳарбий қароргоҳи сифатида Фрот дарёсининг ўнг соҳилида вужудга келган (тахминан 636/638). 656—661-йилларда халифалик пойтахти. Умавийлар даврида (661—750) халифанинг Ироқдаги ноиби қароргоҳи; йирик маданий марказ. Араб ёзувининг энг қадимги турларидан бири – куфий хати шу ерда тараққий этган. ИХ аср охирида қарматларнинг талончилик босқинидан сўнг таназзулга юз тутган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил