Kulrang Xonim
Кулранг Хоним (инг. – Тҳе Грей Ладй) – Равенcлаw факултетининг арвоҳи, Роwена Равенcлаwнинг қизи, ҳаётлигида исми Ҳелена Равенcлаw бўлган. Мантия кийган, оқ сочли, гўзал аёл. Мантиясини ечганида кўкрагидаги пичоқдан қолган чуқур из кўринади.
| Кулранг Хоним (инг. - Тҳе Грей Ладй) | |
|---|---|
| Илк бора кўринган | Гарри Поттер ва Фалсафа Тоши |
| Сўнгги бора кўринган | Гарри Поттер ва Ажал Туҳфалари |
| Муаллиф(лар) | Ж. К. Роwлинг |
| Жонлантирган(лар) | Келлй Маcдоналд |
| Умумий маълумотлар | |
| Тўлиқ исми | Ҳелена Равенcлаw |
| Тахаллуси | Кулранг Хоним |
| Ирқи | Европеид |
| Жинси | Аёл |
| Касби | Афсунгар |
| Оиласи | Равенcлаwлар |
| Алоқадор бошқа образ(лар) | Қонли Барон |
| Қариндошлари | Роwена Равенcлаw - онаси, Салазар Слйтҳерин - отаси |
Роwена Равенcлаw факултетга Х асрда асос солганига қараганда, Ҳелена Х-ХИ асрда яшаб ўтган. Аниқ саналар маълум эмас. Ҳаётлигида Ҳелена онасидан билимлироқ бўлиш мақсадида, унинг тиллақошини ўғирлайди. Аммо бу Ҳеленанинг умидларини оқламайди, фақатгина икки томонга зарарга ишлайди ҳолос: онаси бу исноддан уялиб, буни барчадан сир салаб, диадема ундалигини айца, Ҳелена Албания ўрмонларига қочиб кетишга мажбур бўлади. У уйга қайтишдан бош тортади, шунда Роwена Қонли Баронда уни олиб келишни сўрайди. Барон бу илтимосни бажаради, лекин Ҳелена қайтишни хоҳламайди. Ўша вақтда Барон Ҳеленани қатти севарди ва сеҳргарлар орасида ғазабдорлиги билан машҳур эди. Бу ҳолатдан Баронни жахли чиқади ва Ҳеленани ханжари билан ўлдиради. Ўзига келганидан сўнг эса қилган ишини тушунниб етиб, ўз жонига қасд қилади. Арбоҳга айланганидан сўнг, тавба сифатида тез-тез ўзини кишанлайди.
Ўғирланган диадема шундоқлигича Ҳелена яширган ерда, яъни Албания ўрмонларидаги дарахтлардан бирининг кавагида қолган. Узоқ йиллар давомида у манзилни ҳеч кимга айтмай келади. Лекин ХХ асрнинг 40-йилларида арвоҳни гапиртира оладиган инсон топилади. Ҳелена ўз сирини ёш Том Марволо Реддлега очиб қўяди. Бир неча йилдан сўнг, Ҳогwарцни битириб, Том диадемани қидириш учун йўлга отланади ва топишга муваффақ бўлади.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |